A s daminov, B. S. Salimov


Профессор Б.С.Салимов ва доцент  А.С.Даминовларнинг “Зоология” фанидан



Yüklə 4,99 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə160/166
tarix14.04.2022
ölçüsü4,99 Mb.
#85451
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   166
A s daminov, B. S. Salimov

Профессор Б.С.Салимов ва доцент  А.С.Даминовларнинг “Зоология” фанидан 
тайёрланган ўқув қўлланмасига 
ТАҚРИЗ 
 
 
Ўқув    адабиётларини  янги  авлодини  шакллантириш,  талабаларни  ҳозирги 
замон талабларига жавоб берадиган замонавий дарслик, ўқув қўлланмалари билан 
таъминлаш шу куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
 
Муаллифлар  Б.С.Салимов,  А.С.Даминов  ўзларининг  кўп  йиллик  педагогик 
ва  илмий-амалий  тажрибалари  асосида,  рус  ва  ўзбек  тилларида    мавжуд  бўлган 
кўплаб    адабиётларни  чуқур  ўрганиш,  зоологияни  олий  ўқув  юртларини  биринчи 
курсида  ўрганилиши  борасидаги  тажрибалари  асосида  ўқув  қўлланмага  яратишга 
уринганликлари қўлёзмадан кўриниб турибди. 
 
Ўқув  қўлланма  “Зоология”  фанидан  амалий-лаборатория  машғулотларини 
ташкил қилиш ва олиб бориш учун мулжалланган. 
 
Б.С.Салимов  ва  А.С.Даминовларнинг  “Зоология”  фанидан  ёзган  ўқув 
қўлланмаси  қишлоқ  хўжалик    олий  ўқув  юртларида  зоология  фанини  ўқитиш 
дастурига мувофиқ равишда ёзилган. 
 
Қўлланмада  энг  содда  ҳайвонлар,  тубан  кўп  ҳўжайралилар,  ясси  ёки 
паренхимали  чувалчанглар,  бирламчи  тана  бўшлиқли  ёки  юмалоқ  чувалчанглар, 
иккиламчи  тана  бўшлиқли  ёки  халқали  чувалчанглар,  юмшоқ  танлилар  ёки 
моллюскалар,  бўғимоёқлилар  хордалилар  типларига  хос  ҳайвонлар  тўғрисида 
маълумотлар келтирилган.  
 
Муаллифларнинг  ветеринария  йўналиши  талабалари  учун  зоология  ҳамда 
ветеринария паразитологияси  фанларидан дарс  беришлари алоҳида  аҳамиятга эга. 
Шу  сабабли  қўлланма  паразитология  фани  учун  асосий  фундамент  бўлиб 
ҳисобланади. 
 
Ўқув қўлланма содда, тушунарли, шунинг билан бирга  махсус илмий тилда 
ёзилган.  Иллюстрация  учун  берилган  расм  ва  схемалар  дидактик  мақсадларга 
хизмат  қилиб,  ўқувчини  ўрганилиши  лозим  бўлган  материални  тушунишини 
енгиллаштиради.  Қўлёзмада  мавжуд  бўлган  айрим  стилистик  ва    орфографик 
ҳатоларни  осонлик  билан  тузатиш  мумкин.  Зоологиява  умумий  биологияга  хос 
атамаларни    халқаро  номенклатурадаги  атамалар  билан  тўлиқ  мутаносиб  ҳолга 
келтириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. 
 
Хулоса 
қилиб 
айтганда 
профессор 
Б.С.Салимов 
ва 
доцент 
А.С.Даминовларнинг  “Зоология”  фанидан  амалий-лаборатория  машғулотларини 
олиб  бориш  учун  мўлжалланган  ўқув  қўлланмаси  ветеринария,  чорвачилик  ва 
педагог  ветеринар,  педагог  зоотехник  мутахассислари  тайёрлашга  қўйилган 
замонавий  талабларга  жавоб  беради  у  фаннинг  бугунги  тараққиёти  даражасида 
яратилган ўқув дастурига мос келади.  
 
Қўлёзмани  ўқув  қўлланма  сифатида  нашрга  тавсия  қилишни  лозим  деб 
биламан. 

Yüklə 4,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   166




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə