Таянч сўзлар: хўжалик ҳисоби, ўлчов турлари, хўжалик ҳисоби турлари, ҳисоб вазифалари, олдига қўйилган талаблар



Yüklə 65,09 Kb.
səhifə18/31
tarix11.05.2022
ölçüsü65,09 Kb.
#86682
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
якуний назорат 22 (копия) (копия)

22. Сотиш(реализация) жараёни.

Таянч сўзлар: сотилган маҳсулот (ишлар, хизмат)лар таннархи, жўнатилган мол, бажариб топширилган иш ва хизматлар, сотиш жараёнлари, маъмурий харажатлар.
22.Sotish (realizatsiya) jarayoni.

Сотиш жараёни хўжалик жараёнларини ичида охиргиси бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёни натижасида тайёрланган маҳсулотлар сотилиб, пул кўринишида корхонага кирим қилинади. Шу билан бирга бу жараёнда сотиш натижалари аниқланади, сотиш натижалари эса, фойда ёки зарар бўлиши мумкин.  

Сотиш жараёни ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат:  

--сотиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобини тўғри ва ўз вақтида ҳисобини ташкил этиш;  

-сотиш натижасида олинган даромадларни улар ҳосил бўлган жойлари бўйича тўғри ҳисобини ташкил этиш;  

- сотиш натижаларини тўғри ҳамда ўз вақтида аниқлаш.  

Сотиш жараёнида ишлаб чиқаришда тайёрланган маҳсулотларни реализацияси рўй беради, унинг ҳисобини юритиш учун 9000 «Асосий фаолиятдан олинган даромад» счети мўлжалланган.  

Махсулотни сотишдан олинган даромадни хисоби 9010 счетда, товарларни сотишдан олинган даромадларни хисоби 9020 счетда, ишларни бажариш ва хизмат курсатишдан олинган даромадларнинг хисоби эса, 9030 счетда хисобга олинади.  

Сотилган тайёр махсулотларни таннархини хисобини юритиш учун 9110 счет, сотилган товарларнинг таннархини хисобини юритиш учун 9120 счет, бажарилган иш ва хизматларнинг таннархини хисобини юритиш учун эса, 9130 счетлар мўлжалланган.  

Масалан, тайёр махсулот учун харидорларга счет юборилса, Дебет 4010 счет 2 000 000 сўм.  

Кредит 9010 счет 2 000 000 сўм.  

Сотилган тайёр махсулотларнинг таннархини хисобдан чикарилиши эса, куйидаги бухгалтерия проводкаси оркали акс эттирилади:  

Дебет 9110 счет 1 500 000 сўм.  

Кредит 2810 счет 1 500 000 сўм.  

Махсулотни сотишдан олинган молиявий натижани аниқланиши 9910  

«Якуний молиявий натижа» счети орқали амалга оширилади, яъни: Дебет 9910 счет 1 500 000 сўм.  



Кредит 9110 счет 1 500 000 сўм.  

   


Бир вақтнинг ўзида  

Дебет 9010 счет 2 000 000 сўм.  

Кредит 9910 счет 2 000 000 сўм.  

Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики, 9910- «Якуний молиявий натижа» счети ёрдамида маҳсулотни сотишдан олинган даромад ва шу маҳсулотнинг таннархи солиштирилади. 9910 счетнинг кредит қолдиғи фойдани, дебет қолдиғи эса, зарарни билдиради.

Yüklə 65,09 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə