Ingliz tili


Фаннинг мақсад ва вазифалари



Yüklə 0,6 Mb.
səhifə2/26
tarix05.02.2022
ölçüsü0,6 Mb.
#83489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
I k. ишчи дастур 2020-2021 магистр

Фаннинг мақсад ва вазифалари

Ўқув фанининг мақсади – магистратура талабаларида лингвистик, коммуникатив, лингвомамлакатшунослик, лингвомаданий, илмий ҳамда касбий компетенцияларини шакллантиришдир.

Лингвистик компетентлик тил тизими ҳақидаги билим ва унинг хорижий тилда коммуникация жараёнида амал қилиш қоидаларини ўз ичига қамраб олади.

Коммуникатив компетентлик нутқий коммуникация шартларига биноан хорижий тилда коммуникация жараёнини назарда тутади. Муомала (нутқ) вазияти мурожаат кимга қаратилгани ва суҳбатдошларнинг ўзаро муносабатини коммуникация жиҳатдан шакллантиради.

Лингвомамлакатшунослик компетенция тили ўрганилаётган мамлакат тарихи, ижтимоий-сиёсий тизими, географик ўрни, бошқа давлатлар билан ўзаро лингвостратегик алоқалари (кабиларни ўзлаштиришни ўз ичига олади).

Лингвомаданий компетенция тили ўрганилаётган мамлакатнинг айни пайтдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожи ва шунга мос тарзда нутқ муомала маданияти ҳақида тасаввурга эга бўлишни назарда тутиб. Оғзаки ва ёзма нутқ амалиётининг таржимага йўналтирилган малакаларини эгаллашни шакллантиради.

Илмий компетентлик тил ўрганувчидан ўз соҳаси бўйича илмий ахборотларни, тадқиқот натижаларини, хорижий давлатларнинг илмий ютуқларини ўрганиш ва ўз илмий фаолиятларида фойдаланишдан иборат.

Касбий компетенция магистрнинг эгаллаётган мутахассислиги бўйича хорижий тил орқали касбий янгиликлар, инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ эта олиш, билим, кўникма ва малакаларни эгаллашни назарда тутади.


Yüklə 0,6 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə