Ingliz tili


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни



Yüklə 0,6 Mb.
səhifə6/26
tarix05.02.2022
ölçüsü0,6 Mb.
#83489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
I k. ишчи дастур 2020-2021 магистр

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Амалий хорижий тил фани ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғланмаган. Магистратура босқичи битирувчилари “Амалий хорижий тил” фани доирасида ўрганган билимларидан турли ташкилот, хорижий қўшма корхоналар ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотларда фаолият кўрсатишлари жараёнида фойдаланадилар. Бу эса магистрларнинг касбий фаолиятида чет тилларни амалий қўллаш малакасини ривожлантиради.



Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Магистратура талабаларининг “Амалий хорижий тил” фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма ва электрон материаллардан фойдаланилади. Замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг турларидан бири интерфаол усулда ўқитиш ҳисобланади. Интерфаол усулда ўқитиш - бу билиш фаолиятини ташкил этишнинг махсус шаклидир. Магистрантларга амалий чет тилини ўргатишда ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш катта аҳамиятга эга. Бу усулнинг туб моҳияти шундан иборатки, деярли барча магистрантлар ўқув жараёнига жалб этилади. Интерфаол усулларни қўллаш, янги материални ўзлаштириш жараёнини енгиллаштиради, ҳамда магистрантларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиради. Бунинг учун дарсларда индиувидуал, жуфт ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб ишлаш, роль ўйинлари, турли маьлумот-манбалари билан ишлаш, ақлий ҳужум, хотира картаси, мозаика, кластер, сенквейн, бумеранг, бинго ва бошқалар ташкил қилинади.

Ушбу фанни ўрганишда таълимнинг замонавий методларидан, яъни электрон почта, чет эл каналлари ва виртуал ҳақиқийликни ўзида жамлаган интернетдан фойдаланиш лозим, яъни электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш бу каби билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантиришда катта самара беради.


Yüklə 0,6 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə