Jahon adabiyoti tarixi


Тест вариантлари намуналари



Yüklə 2,24 Mb.
səhifə162/183
tarix11.12.2023
ölçüsü2,24 Mb.
#145732
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   183
Тест вариантлари намуналари
2-қисми бўйича
I ВАРИАНТ
1. Қайси асар қаҳрамонлик эпоси намунаси эмас?
А) «Нибелунглар ҳақида қўшиқ» В) «Игорь жангномаси» С)«Роланд ҳақида қўшиқ» Д) «Венеция маври» Е) «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон»
2. «Отелло» трагедияси учун қайси асарнинг мазмуни асос қилиб
олинган?
А) Геродот, «Тарих» В) Юлий Цезарь, «Галлия уруши хотиралари»
С) Эразм Роттердамский, «Нодонликнинг мақтови»
Д) Чинтио, «Венеция маври» Е) Саксон Грамматик, «Хроника»
3. Қирол Лир кўзи ожиз бўлса ҳам, қачон доно кишига айланади?
А) ўтказилган катта базмдан сўнг В) оғир азоб-уқубатларни бошидан кечиргандан сўнг
С) куёви Эдмунд билан тўқнашувдан сўнг
Д) куёви Глостер хонадонидаги воқеадан сўнг
Е) тож-тахти ва мол-мулкини бўлиб бергандан сўнг
4. Шекспирнинг қайси қаҳрамони номи асли арабча сўздан олинган?
А) Офелия В) Макбет С) Отелло Д) Кориолан Е) Тўғри жавоб ўқ
5. Данте Алигьерининг бир умрлик муҳаббатига сазовор бўлган қизнинг
номини топинг.
А) Анна Керн В) Тўғри жавоб йўқ С) Лаура Д) Шаҳина Е) Шарлотта
6. Сервантеснинг «Дон Кихот» романи қандай асарларга пародия ҳисобланади?
А) қаҳрамонлик эпосларига В) рицарлик романларига С) бульвар романларга
Д) тарихий романларга Е) фалсафий рисолаларга
7. Феодализмнинг энг ривожланган даври нега «Уйғониш», «Ренессанс»каби номлар билан юритилади?
А) антик маданият қайтадан жонлантирилгани учун В) динга эътибор кучайгани учун
С) феодал муносабатларни тиклаш илгари сурилгани учун
Д) халқнинг ўтмишини улуғлаш ғояси биринчи планга чиққани учун
Е) кенг халқ оммасини уйғотиш ҳаракати бошлангани учун
8. Данте Алигьерининг лирик шеърлари қайси тўплами ёки асариданўрин олган?
А) «Янги ҳаёт” тўплами В) «Илоҳий комедия» С) «Янги ҳаёт» романи
Д) «Халқ нутқи ҳақида» рисоласи Е) «Монархия ҳақида» рисоласи
9. Сонет жанри ривожини бошлаб берган шоирни топинг.
А) Петрарка В) Данте С) Шекспир Д) Гёте Е) Гейне
10. Ҳажвий йўналишда «Гаргантюа ва Пантагрюэль» асари муаллифини топинг.
А) Франсуа Рабле В) Жованни Боккаччо С) Сервантес Сааведра
Д) Даниэль Дефо Е) Жонатан Свифт
11. Ф.М.Достоевскийнинг ўзбек тилига таржима қилинмаган асарини
топинг.
А) «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар» В) Тўғри жавоб йўқ С) «Маъсума» Д) «Телба» Е) «Ака-ука Карамазовлар»
12. Теодор Драйзер қаламига мансуб роман?
А) «Қизил ва қора» В) «Бахтиқаро Керри» С) «Йўқотилган иллюзиялар» Д) «Содиқ фуқаро» Е) «Будденброклар»
13. Даниэль Дефо асарини аникданг.
А) «Гулливернинг саргузаштлари» В) «Гекльберри Финнинг саргузаштлари» С) «Том Сойернинг саргузаштлари» Д) «Ғаройиб болалар» Е) Тўғри жавоб йўқ.
14. Л.Толстойнинг «Анна Каренина» романини ўзбек тилига моҳирона
таржима қилган ижодкор ким эди?
А) Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова В) Миртемир С) Ваҳоб Рўзиматов Д) Мирзакалон Исмоилий Е) Мирзиёд Мирзоҳидов
15. Р.Тҳокур ҳақидаги «Улуғ ҳинди» мақоласининг муаллифи ким?
А) А.Фитрат В) А.Саъдий С) А.Чўлпон Д) И.Султон Е) М.Қўшжонов
16. «Жаҳон адабиёти тарихи» фани бўйича ўзбек тилида дарслик ва қўлланмалар яратган адабиётшуносларнинг номлари ва асарларини аникланг.
А) О.Қаюмов, «Чет эл адабиёти тарихи»; А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»
В) А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»; Ф.Сулаймонова, “Шарқ ва Ғарб”
С) О.Қаюмов, «Чет эл адабиёти тарихи»; Т.Солиҳов, «Ғарб адабиёти ҳақида суҳбатлар»
Д) А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи»; И.Султон, «Жаҳон адабиёти»
Е) Ф.Бойназаров, “Жаҳон адабиёти; Ф.Сулаймонова, “Шарқ ва Ғарб”.



Yüklə 2,24 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   183




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə