1.5. Фанни ўқитиш семестрлари.
«Эконометрика» фани бешинчи ва олтинчи семестрда «Касбий таълим» таълим йўналиши 3-курс талабаларига ўқитилади. Фанни ўқитишга «Иқтисодчилар учун математика», «Иқтисодий назария», «Микроиқтисодиёт», «Информатика», «Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика», «Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар», «Иқтисодий статистика» фанларини ўргангандан кейин киришиш лозим.
Ушбу фанни яхши ўзлаштириш учун талабалар талаб ва таклиф функцияларини, корхоналарнинг фаолият кўрсатиш механизмини, корхоналарда ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш ва харажатлар функцияларини, корхоналар иқтисодиётини, замонавий ахборот технологиялари билан ишлашни мустақил ўрганиши мақсадга мувофиқдир.
Фанни ўрганишда чет эл адабиётларидан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фан бўйича ва унга яқин мавзулар юзасидан халқаро Internet тармоғидан фойдаланиб, эконометрик моделлаштиришда ва қарор қабул қилиш жараёнларига оид маълумотлардан фойдаланишлари, талабаларнинг билимларини ҳар томонлама ошишига олиб келади.
Dostları ilə paylaş: |