O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi


- босқич. Муаммони баён этиш



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə48/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

2- босқич. Муаммони баён этиш:
- муаммоли вазиятни яратиш орқали бир – бирига зид маълумотларни эълон қилиш;
- мавзу доирасида ўқув муаммосини шакллантириш ва уларни фактлар билан мустаҳкамлаш;
- муаммоли вазиятларда ҳосил бўлган муаммони ҳал этиш йўлларини излаш ва далиллар билан асослашга интилиш;
3- босқич. Якунлаш:
а) асосий хулосаларни шакллантириш;
б) билимларни тизимлаш ва умумлаштириш;
в) мустақил ишлаш учун муаммоли топшириқларни эълон қилиш;
г) саволлар қўйиш ва жавобларни тинглаш.
Босқичлар бўйича фаолиятни ташкил қилиш қуйидагича амалга оширилди.
1.Кириш сўзи ўқитувчининг олдинги ўтилганларни такрорлаш, калитли боғланиш ишларини амалга ошириш биланбошланди ва қуйидаги хулосага келинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақиллик меваси ва ҳуррият тимсолидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистонда яшайди инсон ва фуқароларнинг, эркинликлари, бурчлари, ҳақ – ҳуқуқлари, қадрияти, урф – одатлари, мамлакатнинг маъмурий – ҳудудий, давлат тузилиши ва бошқалар ифодаланган. У халқ бошига соладиган вайроналик, ҳақсизликни, зулмни, ҳар қандай зўравонликни, кибр – ҳавони инкор этади. У инсонлар манфаатини қонун билан ҳимояланишини таъминлайдиган ҳужжатдир. У жаҳон ҳамжиҳатлигида катта сиёсий, ҳуқуқий, маънавий – маърифий аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам у башарият майдонида эркин, фаол, мустақил яшаётган ва меҳнат қилаётган Ўзбекистон давлатнинг, ўзбек халқининг асрлар давомида сақланиб, такомиллашиб келаётган миллий урф – одатлари, удумлари маросимлари, қадриятлари ва анъаналарини, ғурури, ижтимоий – тиқтисодий ифтихорини, соғлом ҳаёт тарзини, ҳуқуқий фуқаролик онгни, ахлоқий эътиқодини, маънавий дунёсини ташкил этади ва шунинг учун ҳам ҳаётимиз қомуси ҳисобланади.
Сўнгра маърузага Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фанининг предмети, мавзуси, мақсади, вазифалари, яратилиш тарихи, унинг давлат, жамият, инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, асосий тамойилларини талабалар ҳамкорлиги яна бир бор эсга олиш мақсадида қуйидаги муаммоли саволладр билан мурожаат қилди.

  1. Жаҳолат, вайронкорлик, кулфат, инсониятга нима келтиради?

  2. Ўрта асрлар меҳр – оқибатли, иймон – эътиқодли, фозил инсонларни кимлар деб атаганлар?

  3. Зулмкор халқ бошига кулфат соладиган жоҳил шохлар ва кишилар қонуний номланади?

  4. Буюк мутаффакир, ўрта асрларда фалсафа, педагогика, мусиқа фанларига асос солган “Фозил одамлар шаҳри” муаллифи Абу Наср Фаробийни ким деб атаганлар?

  5. Конституцияни қонунларни, тан олмайдиган, халққа доим жабр, зулм қиладиган кишиларни қандай номлаш мумкин?

  6. Конституцияни мукаммал эгаллаган, фан, техника тараққиётини ривожлантиришга ҳисса қўша оладиган, янгилик яратишга қодир инсонларни ким деб атаймиз?

  7. Доимий равишда хушомадгўйлик қиладиган, бачкана, паст инсонларни қандай ном билан атайдилар?

  8. Давлатни, халқни, Конституцияни, қонунларни тан олмайдиган ҳам диний, ҳам дунёвий билимларга амал қилмайдиганлар инсонлар ким?

  9. Кибру - ҳавога берилмайдиган, манманликларга муросасиз, хушмуомала, хокисор инсонларни қандай инсонлар деймиз?

Ушбу саволлар талабаларга муаммоли бошқотирма тарзида тавсия этилди. Мазкур бошқотирма саволларга жавоблар “Фуқаролик” сўзининг ясалишини таъминлади ва янги мавзунинг номланишига асос бўлди.


Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə