Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat



Yüklə 356,55 Kb.
səhifə42/50
tarix21.05.2022
ölçüsü356,55 Kb.
#87507
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50
Reja Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va

ХОТИРА ТУРЛАРИ.

Хотиранинг эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш жараёнлари содир бўладиган фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги хотиранинг ҳар ҳил турларини ажратиш учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. Бунда хотира учта мезонга мувофиқ бўлинади:



  1. Психик фаоллик хусусиятига кура харакат, эмоционал образли ва сўз-мантиқли турларига бўлинади.

  2. Фаолият максадига кура ихтиёрли ва ихтиёрсиз турларга бўлинади.

  3. Материалларни қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кура,киска муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира турларига бўлинади.

Ҳаракат хотираси – турли ҳилдаги иш-ҳаракатлар ва уларнинг системасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, яна қайта эсга туширишдан иборатдир.
Эмоционал хотира – ҳис – туйғуга ғос хотирадир. Ҳис – туйғулар ҳамиша бизга эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётгани, бизнинг теварак – атрофдаги оламга муносабатимиз қандай йўлга қўйилганлиги ҳақида ҳабар бериб туради. Шунинг учун ҳам ҳиссий хотира ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида муҳим аҳамиятга эгадир.
Образли хотира тасаввурларни, табиат ва ҳаёт манзараларини, шунингдек, товушларни, ҳидларни, таъмларни эсда олиб қолишдан иборат хотира ҳисобланади. У кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билишга оид хотирадир.
Сўз – мантиқ хотира бизнинг ўй – фикрларимиз мазмунини ташкил этади. Фикрлар эса нутқсиз мавжуд бўла олмайди, шунинг учун ҳам уларга оид хотира ҳам шунчаки мантиқий деб эмас, балки сўз – мантиқ хотира деб аталади.
Хотирани ихтиёрсиз ва ихтиёрий турларга бўлган эдик. Бирон нарсани эсда олиб қолиш ёки эслаш учун махсус мақсад қўймаган ҳолда эсда олиб қолиш ва яна қайта эсга тушириш ихтиёрсиз хотира деб аталади. Олдимизга биронта мақсад қўйиб эсда олиб қолганимизда ихтиёрий хотира бўлади.
Учинчи гурух хотирага киска муддатли, узок муддатли ва оператив хотиралар киради. Киска муддатли хотира материални куп марталаб такрорлаш ва кайта эсга туширишлар оркали узок вакт эсда олиб колиниши билан ажралиб турадиган узок муддатли хотирадан фаркли уларок, бир мартагина жуда киска вакт мабойнида эслаб колиш билан белгиланади.
Оператив хотира тушунчаси киши томонидан бевосита амалга оширалаётган долзарб вазифалар, харакатлар, ишларга хизмат киладиган мнемик жараёнларни англатади. Качонки биз бирон мураккаб харакатни, мисол учун арифметик амални бажараётган булсак, у холда, уни кисмларга булакларга ажратган холда бажарамиз. Бунда ишни бажариш давомида айрим оралик натижаларни «ёдимизда» саклаб борамиз.
Эсда олиб колишни хотиранинг янги материални илгари узлаштирилган материал билан боглаш оркали эсда саклаб колинишига олиб келадиган жараён сифатида таърифлаш мумкин. Бу шахс тажрибасини янги билимлар ва хулк-атвор шакллари билан бойитишнинг зарур шартидир. Эсда олиб колиш хамиша танланган булади. Сезги аъзоларимизга таъсир киладиган барча нарсалар хам эсда олиб колинавермайди.
Эсда олиб колиш киска муддатли ва узок муддатли хамда ихтиёрсиз ва ихтиёрий турларга булинади.
Оператив эсда олиб колиш деб аталадиган эслаб колишни киска ва узок муддатли эслаб колиш уртасидаги оралик даражаларидан бири деб хисоблаш мумкин. Оператив эсда олиб колишни кишининг одатдаги харакатларига хизмат килувчи хотира жараёни деб таърифлаш мумкин. У киши бажараётган харакатнинг хар бир конкрет жараёнида бирон натижага эришиш шароитларидан бири сифатида юз беради.
Узок муддатли хотирага шахс фаолиятининг хаётий мухим максадларига эришишда тактик жихатдагина эмас, балки стратегик жихатдан ахамият касб этган ахборот келиб туради.
Психологияда, юкоридагилардан ташкари, ихтиёрсиз ва ихтиёрий эсда олиб колиш фарк килинади.
Ихтиёрсиз эсда олиб колиш – билиш ва амалий харакатларни амалга оширишнинг махсули ва шартидир. Бунда эсда олиб колиш уз холича бизнинг максадимиз сифатида юзага чикмаганлиги сабабли беихтиёр эсимизда олиб колинган жамики нарсалар хусусида одатда «узидан-узи эсда сакланиб колган экан» деймиз.
Ихтиёрий эсда олиб колиш – махсус мнемик харакатлар, яъни асосий максади эсда олиб колишдан иборат булган харакатлар махсулидир. Махсус утказилган тадкикотлар материални айнан, тула ва изчил эслаб колиш вазифасининг аник килиб куйилиши ихтиёроий эсда олиб колишнинг асосий шартларидан бири эканлигини курсатди.
Кайта эсга тушириш.
Утмишда идрок килинган нарсаларнинг, хис-туйгу, фикр ва иш-харакатларнинг онгимизда кайтадан тикланишига эсга тушуриш дейилади. Эсга тушуришнинг нерв-физиологик асоси мия пустида илгари хосил булган нерв богланишларининг кайтадан кузголишидир.

Эсда тушуриш бир неча хил булади:



  1. таниш.

  2. эслаш.

  3. бевосита эслаш.

  4. орадан вакт утказиб эслаш.

  5. ижтиёрсиз эслаш.

  6. ихтиёрий эслаш.

Таниш деб илгари идрок килган нарсаларни такрор идрок килганда у нарсанинг эсга тушишига айтилади.
Эслаш нарсани, унинг узини шу пайтда идрок килмай туриб эсга тушуришдир.
Бевосита эсга тушуриш материални укиб чикиш биланок, бошка хеч нарсани уйламасдан, шу пайтнинг узидаёк эсга тушуришдир.
Орадан вакт утказиб эсга тушуришда бирор материал орадан бир неча кун, хатто бир неча ой утказиб эсга туширилади.
Бирор нарсани эсга тушуриш беихтиёр ва ихтиёрий булиши мумкин. Ихтиёрсиз эсга тушириш деганда кишининг уз олдига максад куймасдан, иродавий куч сарф этмасдан эсга туширишга айтилади.
Ихтиёрий эсга тушуриш бирор максад билан эсга олиниши керак булган материални танлаб, атайлаб харакат килиб, махсус эсга тушириш демакдир.
Эсда саклаш ва унутиш.
Эсда саклаш дейилганда илгари пайдо булган таассурот, фикр, хис-туйгу ва иш-харакатнинг жонланиб, такрорланиб туришига мойиллик пайдо килиши ва мустахкамланишини тушинамиз. Шундай мустахкамланишга сабаб нерв системасининг пластиклигидир.
Биз укиб олган материал уни эсда олиб колган вактда мазмунан ва шаклан кайдай булган булса, албатда айнан шундайича сакланиб туравермайди. Лекин айрим формулалар, таърифлар, купайтириш жадваллари, машина ва телефон номерлари миямизда айнан сакланиши хам мумкин.
Унутиш – илгари эсда олиб колган нарсаларимизнинг онгимиздан кисман ёки тамоман йуколишидир. Унутиш кисман ва бутунлай булса хам, у качондир яна эсга тушади.


  1. XOTIRA TURLARI VA UNING JARAYONLARI

Хотира инсоннинг ҳолати ва фаолиятининг барча соҳаларида қатнашиши туфайли унинг намоён бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-шароитлари, омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. Одатда хотирани муайян турларга ажратишда энг муҳим асос қилиб унинг тавсифномаси сифатида эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш сингари жараёнларни амалга оширувчи фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги олинади.

Yüklə 356,55 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə