Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat



Yüklə 356,55 Kb.
səhifə43/50
tarix21.05.2022
ölçüsü356,55 Kb.
#87507
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Reja Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va

Ҳаракат хотираси – инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий фаолликнинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади. Масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг кўринишлари мавжуддир. Ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда, фикр ва мулоҳазаларда акс этади.
Турли ҳаракатлар ва уларнинг бажарилиши тартиби, тезлиги, суръати, изчиллиги ва бошқаларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳаракат хотираси деб аталади.
Ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси. Бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига эга. Шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури жуда катта аҳамият касб этади.
Воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш, эсда сақлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳиссий хотира тури деб аталади. Бошимиздан кечирган ва хотирамизда сақланиб қолган ҳиссиётлар ҳаракатга ундовчи ва ўтмишда салбий кечинмаларга эга бўлган ҳаракатлардан сақланиб қолувчи сигнал тарзида намоён бўлади. Образли хотира – тасаввурлар ва турмуш манзаралари, шунинг билан бирга, товушлар, таъмлар, ранглар шакллар, билан боғлиқ бўлган хотира туридир. Образ хотираси деб яққол мазмунни, бинобарин, нарса, ҳодиса-ларнинг аниқ образларини, уларнинг хусусиятлари ва боғланишларини эсда қолдириш, онгда мустаҳкамлаш ҳамда зарурият туғилганида эсга туширишдан иборат хотира турига айтилади.
Сўз-мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил этади. Инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил шакллар ёрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни ифодалаш фақат ўзлаштирилаётган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга қаратилган бўлиши мумкин. Агар маълумот, ахборот, хабар, материал маъно жиҳатидан қайта ишланмаса, у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш, мантиқий ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча механик эсда олиб қолишга айланиб қолади. Сўз-мантиқ хотирасининг вужудга келишида биринчи сигнал билан бир қаторда иккинчи сигналлар тизими асосий ҳисобланади. Чунки сўз мантиқ хотираси фақат инсонгагина хос бўлган хотиранинг махсус тури ҳисобланиб, бу хотира тури ўзининг содда шакллари билан ҳайвонларга ҳам тааллуқли бўлган ҳаракат, ҳис-туйғу ва образли хотиралардан сифат, ҳам миқдор жиҳатдан кескин фарқ қилади. Ана шу боисдан сўзмантиқ хотираси бир томондан хотиранинг бошқа турлари тараққиётига асосланади, иккинчидан уларга нисбатан етакчилик қилади. Шу билан бирга, бошқа турларнинг ривожланиши сўз мантиқ хотирасининг такомиллашувига узвий боғлиқдир. Сўз-мантиқ хотирасининг ўсиши қолган хотира турларининг барқарорлашувини белгилайди.
Хотира турларига нисбатан бошқача тарзда ёндашиш ҳоллари ҳам учрайди. Шу боис хотира фаолиятини амалга ошираётган фаоллик хусусиятлари билан узвий боғлиқ равишда турларга ажратилади. Масалан, фаолият мақсадига кўра хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий турларга бўлинади.

Yüklə 356,55 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə