Rux boyitmalarining ratsional tarkibini hisoblash



Yüklə 1,16 Mb.
səhifə4/11
tarix28.11.2023
ölçüsü1,16 Mb.
#133429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
rux

Нейтрал

Кучсиз кислотали

Кучли асосли (ишқорий)

Фан ва техниканинг турли соҳаларида, технологик жараёнларда водород кўрсаткичнинг аҳамияти катта. Биологик жараёнларда ҳам водород кўрсаткичнинг аҳамияти катта. Физиологик жараёнлар маълум рН да нормал бюоради. Масалан, инсон қонининг рН и 7,36 га тенг бўлаб, бу у бу томонга ўзгариши инсоннинг ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келади.
Турли ферментларнинг активлиги рН га боғлиқ ҳолда ўзгаради. Турлича рН қийматида бир ферментнинг ўзи ҳар хал реакцияларда катализаторлик вазифасини бажаради.
Буфер эритмалар.

Кучли кислота ва кучли асослар эритмаларининг рН қаймати вақт ўтиши билан ўзгариб қолади. Ҳаводан тушадиган ва шиша идиш таркибидаги моддаларнинг қисман эриши сабабли тайёрланган кучли кислота ёки асосларнинг Рни ўзгармасдан сақланмайди.


Агар, масалан, сирка кислота ва унинг тузи (СН3СООNa) аралашмаси олинса, бу эритма ўзининг рН ини вақт ўтиши билан ўзгартирмай сақлай олади. Агар бундай аралашмага оз миқдорда кислдота ёки ишқор қўшилса ёки суюлтирилса ҳам унинг рНи ўзгармайди. Эритмаларнинг рН қиймати ўзгартирмай сақлаш ҳоссаси унинг буферлиги дейиладжи. Буфер ҳоссага эга бўлган эритмалар буфер эритмалар дейилади.
Тупроқ эритмалари ҳам маълум буфер хоссасига эга. Бу буферни тупроқ эритмасидаги гидрокорбонат ва фосфатлар ҳосил қилади. Тупроққа қўшиладиган баъзи моддалар, масалан суперфосфат таркибидаги дигирофосфат Са (Н2РО4) тупроқ эритманинг кислоталигини оширади., аксинча, поташ К2СО3 асослигини оширади. Тупроқ рН ининг ўзгаришига ундаги кучсиз кислота (масалан, Н2СО3), кучли кислота тузлари ва тупроқ коллоидлари тўчқинлик қилади. Тупроқнинг буферлиги ўсимликларнинг ва тупроқ микроорганизмларининг нормал ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.
Индикаторлар ва уларнинг хоссалари.
Водород ионларининг концентрациясини колориметрик усул билан аниқлашда индикаторларда фойдаланилади. Эритманинг рН ига қараб ўз рангини ўзгартирадиган органик моддалр индикаторлар дейилади. Сувдаги эритмаларда индикатор кучсиз кислота ёки кучсиз асос хассаларини намойн қилиб, уларнинг диссоциланган ҳосил бўлмайдиган ионлар бошқа рангда блиш ҳусусиятига эга. Масалан, фенолфталеин, метилоранж ва лакмус кучсиз кислоталар деб қаралса, уларнинг диссоциланиши қуйидагича бўлади:

HInd H+ + Ind- (36)


Бу ерда Hind, Ind- - диссоциланмаган ва диссоциланган индикатор формалари бўлиб, уларнинг ранги турлича (Ind- - индикаторнинг мураккаб аниони) бўлади.
Эритмаларнинг рН ини колориметрик усулда аниқлаш.
Водород ионларининг концентрациясини аниқлашнинг бар неча усули мавжуд бўлиб, бўлардан энг кўп қўлланиладиган колориметрик усулидир. Колониметрик усул индикаторлардан фойдаланишга асосланган бўлиб, буферли ва буфнрсиз турларига бўлинади.
Буферли усулда бир хил хажмда турли рН қийматига эга бўлган буфер эритмалар тайёрланиб, уларга бир хил миқдорда ндикатор қўшилади. Натижада турли ранглдаги шкала ҳосил бўлади. Текширилаётган эритманинг (индикатор қўшилган) ранги шкаладаги қайси буфер эритма ранги билан бир хил бўлса, бу эритмаларнинг рН қийматлари ҳам ўзаро тенг бўлади.
рНни аниқлашнинг буферсиз усулда (Михаэлис усули) нитренол группасига кирувчи бир хил рангли индикаторларда турли рН га эга бўлган қатор стандарт эритмалар тайёрланади. Михаэлис усули ёрдамида эритмаларнинг рН қийматини 2,8:8,4 оралиғида ўлчаш мумкин.
Текширилаётган эритма рангини стандарт эритмалар рангига солиштириш усул учун колориметр, компаратор ва махсус штативлардан фойдаланилади.
Колориметрик усул ёрдамида рН ни 0,2 аниқликда ўлчаш мумкин.

Yüklə 1,16 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə
Psixologiya