Sirtqi bo`lim ta'lim sohasidagi tadqiqotlar va innovatsiyalar


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИДА ЛИДЕРЛИК СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ



Yüklə 4,07 Mb.
səhifə158/182
tarix01.10.2023
ölçüsü4,07 Mb.
#125125
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   182
to\'plam tayyor

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИДА ЛИДЕРЛИК СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ


Х.Н.Қосимова, Х.О.Қодиров Фарғона давлат университети ўқитувчи

Инсонни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш башариятнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз ёш авлодларга маърифат ва маданиятни ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини излаганлар. Аристотелдан кейин, Шарқ ва Ғарбда “Муаллими соний”, яъни “Иккинчи муаллим” номи билан машҳур бўлган Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри”, “Яхши ҳулқлар”, “Бахт-саодатга эришиш ҳақида” каби асарларида сардор, лидерга хос хислатлар ҳақида ёзади. Форобий бундай фазилатлар деганда, билимдонлик, донолик, мулоҳазалилик ва виждонлилик, камтарлик, жамоа манфаатларини юқори қўйиш, ҳақиқий маънавий комилликка интилиш, адолатли бўлиш каби хислатларни тушунган.


Масалан, фозиллар шаҳрининг (давлат назарда тутилган) таркиб топиши ва унда қандай ахлоқий сифатдаги шахснинг раҳбар бўлиши таснифлари бугунги демократик жамият қуришнинг бевосита назарий талаблари билан уйғун келади.
Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида лидерга хос бўлган 12 та хислат ҳақида қуйидагиларни таъкидлайди:
биринчидан, тўрт мучаси соғлом бўлиб, ўзига юкланган вазифаларни бажаришда бирор аъзосидаги нуқсон ҳалал бермаслиги лозим, аксинча, у соғ-саломатлиги туфайли бу вазифаларни осон бажариши лозим;
иккинчидан, табиатан нозик фаросатли бўлиб, суҳбатдошининг сўзларини, фикрларини тез тушуниб, тез илғаб олиши, шу соҳада умумий аҳвол қандайлигини аниқ тасаввур қила олиши зарур;
учинчидан, у англаган, кўрган, эшитган, идрок этган нарсаларни хотирасида тўла-тўкис сақлаб қолиши, барча тафсилотларни унутмаслиги зарур;
тўртинчидан, зеҳни ўткир, зукко бўлиб, ҳар қандай нарсанинг билинар-билинмас аломатлари ва у аломатлари нимани англатишини тез билиб, сезиб олиши зарур;
бешинчидан, у фикрини аниқ тушунтириш мақсадида, уни чиройли сўзлар билан ифодалай олиши зарур;
олтинчидан, у (устозлардан) таълим олишга, билим, маърифатга ҳавасли бўлиши, ўқиш-ўрганиш жараёнида сира чарчамайдиган, машаққатлардан қочмайдиган бўлиши зарур;

Yüklə 4,07 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   182




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə