5-mavzu. Xotira. Xayol va tafakkur. Xotira haqqida tushuncha Xotira


Xayol jarayonlarining nerv-fiziologik asoslari



Yüklə 268,93 Kb.
səhifə16/37
tarix23.12.2023
ölçüsü268,93 Kb.
#156760
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
5-мавзу

Xayol jarayonlarining nerv-fiziologik asoslari
Хаёл қилиш жараёни жуда ҳам мураккаб акс эттириш жараёни бўлишига қарамай, унинг асосида ётган физиологик механизмларни академик. И.П. Павловнинг олий нерв-фаолияти ҳақидаги таълимоти асосида маълум даражада тушунтириб ўтиш мумкин. Хаёлнинг нерв физиологик асосида ҳам миянинг пўстида илгари ҳосил қилинган вақтли алоқаларнинг (ассосиасияларнинг) яна қайта тикланиб, бир-бири билан янгича қўшилиш жараёни ётади. Шуни ҳам айтиш керакки, бош мия ярим шарларида илгари ҳосил қилинган вақтли алоқалар бирин-кетин тикланадилар ва бинобарин уларнинг қўшилишлари ҳам аста-секин юзага келади. Ана шунинг натижасида бош миянинг пўстида инсон ўз шахсий ҳаётида ҳеч қачон идрок қилмаган нарсаларнинг образлари пайдо бўлади. Бу образларнинг кўпи воқеликка мутлақо тўғри келмайди ва натижада тормозланиб ҳоладилар. Бошқа бирлари эса воқеликка тўғри келганлиги ҳамда инсон фаолияти учун миядан янги имкониятлар очиб бергани туфайли амалий фаолият натижалари билан мустаҳкамланадилар. Хаёл қилиш жараёни ҳамиша нутқ орқали амалга оширилиши туфайли нутқнинг нерв-физиологик асосида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти ҳам фаол қатнашади. Бундан ташқари хаёл қилиш жараёнида диққат, хотира, тафаккур ва ирода жараёнлари ҳам иштирок қилади. Ана шу нуқтаи назардан олганда хаёлнинг (хусусан ижодий хаёлнинг) нерв физиологик механизмларни тўла тушунтириб бериш учун етарли илмий маълумотлар йўқ. ҳозирги кунда фан ва техниканинг жуда тез темп билан ривожланиши ижодий хаёл жараёнининг олдига катта вазифалар қўймоқда. Масалан, космик фазони забт этиш, инсоннинг ойга чиқиши, мураккаб ақлли машиналарнинг яратилиши ва шу кабилар инсон тафаккури ҳамда ижодий хаёлнинг юксак тараққёти натижасида қўлга киритилмоқда.
Одамнинг уйғоқ пайтида юзага келадиган хаёл жараёни маълум даражада тартибот ва ихтиёрий характерга эга бўлади. Шунинг учун одам ўзининг хаёл қилиш жараёнини олдидаги мақсад ва вазифаларга бўйсиндира олади. Одам ўзининг билимлари, тушунчаларига асосланган ҳолда хаёлий образларнинг пайдо бўлишини идора қила олади.
Бош мия катта ярим шарларининг барча томонлари тормозланиб, одам ухлаган пайтида ҳам хаёл туш кўриш шаклида юзага келади. Одатда одам ухлай бошлаган пайтида иккинчи сигналлар тизимининг фаолияти билан боғлиқ бўлган нерв ҳужайралари ҳаммадан олдин тормозланади. Уйқу билан боғлиқ бўлган тормозланиш жараёни миянинг ҳамма жойига баравар равишда тарқалмайди. Натижада айрим жойлар тормозланмасдан ҳолади ва кутилмаган даражада ажойиб муносабатларга кириша бошлайди. Ана шунинг учун туш кўриш иккинчи сигналлар тизимининг назоратисиз жуда бетартиб, пала-партиш равишда юзага келадиган ассосиасиялардан иборат бўлади.

Yüklə 268,93 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə