|
А. Низомов, Н. Алимқулов, З. Тилляходжаева табиий географик жараёнлар
|
səhifə | 7/17 | tarix | 09.10.2023 | ölçüsü | 2,53 Mb. | | #126441 |
| А.Низомов Tabiiy geografik jarayonlar - kitob -20152-расм. Бархан.
Планда барханлар шакли ярим ой ёки ўроқ шаклида
бўлиб, параболик дюналарга ўхшаб кетади. Лекин барханлар
билан параболик дюналарнинг фарқи анча катта: параболик
дюналарнинг узунлиги тепасидан ҳисобланганда бир неча
километрга етади, ўрта қисми ингичка, икки учи узун,
қавариқ ён бағри тик, ботиқ ён багри ётиқ бўлади; уларга
нисбатан барханлар жуда кичик, ўрта қисми кенг, баланд,
икки учи қисқа ва бархан силжиб кетаётган томонга қараган
бўлади (яъни барханнинг учлари унинг ўрта қисмидан доимо
олдинда юради, параболик дюнанинг учлари эса, ўрта
қисмидан орқада боради), барханнинг қавариқ ён бағри ётиқ,
ботиқ ён багри тикдир (С.В.Колесник, 1966).
Дюна (кельтча duna-тепалик деган мазмун беради).
Денгиз, дарё, кўл баъзан йирик сув омборлар соҳили бўйлаб
тўзима қумларнинг шамол таъсирида баландлиги 10-30 м
36
баъзан ҳатто 300 м бўлган тепаликлар ҳосил қилиши туфайли
ҳосил бўлади. Дюналар ҳам шамол таъсирида йилига бир
неча см силжиб туриши мумкин. Дюналар барханлардан
шамолга рўбарў томони узун ва олдидаги тик томони дўмбоқ
бўлиши билан фарқланади.
Корразия - лотинча «corrasio» сўзидан олинган бўлиб,
унинг маъноси чархлабман, силлиқлайман демакдир. Демак,
корразия жараёни, шамолнинг тоғ жинсларининг майда
заррачаларини учириб бора туриб, зарб таъсирида қояларнинг
силлиқлаши, ўйилиши, емириши туфайли юз беради.
Натижада қоялар турли ғаройиб шаклларга киради. Бу
ҳосилалар баъзан инсон, жониворларнинг ҳайкалларини
эслатса, баъзан асалари уяси, қўзиқорин, минора ва бошқа
шакллар тарзини олади. Чунки ҳаракатланаётган ҳаво мас-
саси (шамол)нинг ер юзасига яқин қисмида майда заррачалар
нисбатан кўп бўлади. Шунинг учун шамол таъсири
қояларнинг юқори қисмига нисбатан қуйи қисмини кўпроқ
емиради. Баъзан эса чуқурчалар, қамбар ўйиқлар тарзида
юқорида таърифланган рельеф кўрииишлари юзага келади.
Чўл минтақасида ҳам, айниқса, корразия фаол ривож-
ланган. Масалан Устюрт чинклари Орол денгизи томондан
эсувчи шарқий шамоллар таъсирида турли шакллар ҳосил
қилиб кучли емирилганлигини кўрамиз.
Адир минтақасининг юқори, тоғ минтақасининг қуйи
қисмида корразиянинг қояли жинсларга таъсири, айниқса,
яққол сезилади. Бу минтақада кўпроқ гранит қоялар Нурота
(Қўйтош, Сангги жуман, 40 т оғирликдаги тебранувчи тош
Зарбанд), Туркистон (Зомин давлат қўриқхонасидаги 15 м
баландликдаги тош минора, тош қўзиқорин шаклдаги
брекчия, конгломерат қолдиқлари), Зарафшон тизмаси
(динозаврлар жангини эслатувчи гранит қоя, Лангар
қишлоғидаги гаройиб гранит қоялар) даги корразия туфайли
юзага келган ҳосилаларни мисол келтириш мумкин.
37
Dostları ilə paylaş: |
|
|