1. Ўқув фани долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
«Архитектура” фани ҳамма вақт ижтимоий, сиёсий ва ғоявий
омилларни ҳисобга олган, уларга мос ҳолда ривожланган. Инженер
қурувчилар архитектуранинг, асосан техник масалалари билан иш кўриб,
конструкциялар қурилиш усулларини ўзида акс этган эстетик
имкониятларини яққол тасаввур қилишлари керак бўлади. Бу жиҳатдан
қараганда, архитектуранинг ривожланиш тажрибаси нафақат кенг
маълумотлар беради, шунингдек, у муаммони назарий ўйлашга ўргатади,
конструкциялар ва бадиий шаклларнинг ўзаро боғлиқлигига оид кўп
қиррали назарий масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради ҳамда илмий
дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар кўйилади.
Талаба:
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларининг турлари ва
ўзига хос ҳусусиятлари;
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларига қўйиладиган
талаблар;
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларнинг лойиҳавий
ва конструктив ечимларини баҳолаш;
бино ва иншоотларни лойиҳалаш меъёрлари ва қоидалари тўғрисида
тасаввурга эга бўлиши;
турар–жой, жамоат ҳамда саноат бино ва иншоотларни лойиҳалаш
асослари ва уларнинг конструктив элементларини;
турар–жой, жамоат ҳамда саноат Архитектура фанининг моҳияти,
тушунчалари ва масалаларини;
архитектуравий–қурилиш лойиҳалаш асосларини;
лойиҳалашда намунавий лойиҳалардан фойдаланиш;
турли типдаги бино ва иншоотларини лойиҳалаш асосларини
Dostları ilə paylaş: