Pharmaceutical chemistry
Autors: Iminova I.M., Olimov X.Q., Zaripova N.T..
400
Суюқликдаги йоднинг ортиқчаси натрий гидроксид билан ўзаро реакцияга
киришган ҳолда натрий гипойодид тузи шаклида бўлади.
Шунинг учун ҳам аралашмага суюлтирилган хлорид кислота таъсир
эттириб, сўнгра ажралиб чиққан эркин йодни натрий тиосульфат эритмаси билан
титрланади.
5
100
500
)
(
a
K
T
V
V
X
и
н
:
;
4
М
Э
Фурадонин ва фуразолидоннинг миқдори Давлат фармакопеяси талабига кўра
фотоколориметрик усул бўйича аниқланади. Бу усул препаратларнинг ишқорлар
таъсирида ҳосил қиладиган рангли бирикмаларининг оптик зичлигини ўлчаб
аниқлашга асосланган. Масалан, фурадонинни натрий гидроксид эритмаси
таъсирида тўқ қизил ранг, фуразолидонни эса диметилформамиддаги эритмаси
калий гидроксиднинг спиртдаги эритмаси билан бинафша ранг ҳосил қилишидан
фойдаланилади. Фурацилинни ҳам натрий гидроксид эритмаси билан тўқ сариқ
рангли бирикма ҳосил қилишидан фойдаланиб, фотоколориметрик усулда
аниқлаш мумкин. Шунингдек фурадониннинг миқдорини сувсиз муҳитда кислота-
асос титрлаш усули бўйича ҳам аниқлаш мумкин. Бунда, унинг диметилформамид
ва диоксан аралашмасидаги эрнтмаси тимол кўки индикатори иштирокида натрий
метилатнинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрлаб аниқланади
.
Dostları ilə paylaş: