O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi


т/р Ўқувчига таъсир этиш самарали воситалари



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə39/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

т/р

Ўқувчига таъсир этиш самарали воситалари

Мақсад

Қўлга киритилган натижа

1

Ўқитувчи томонидан баён этилган маълумотни фикрни баён этиш режасини тузишга ўқувчини йўналтириш

Ўқув маълумотидан энг муҳим, энг асосий ғояни белгилаш кўникмасини ҳосил қилиш. Қизиқиш ва диққатни ошириш. Дарсда фаол ишчи вазиятни яратиш.

Кўпгина ўқувчилар ахборотни изоҳлаш режасини тузиш кўникмаларига эга бўладилар. Ўқув материалидан муҳими ва асосийсини аниқлашни ўрганиб оладилар.

2

Ўқув маълумотини схема, жадвал, чизма, расм тарзида баён этишга ўқувчиларни йўллаш.

Билимларни чизма, таблица ва ҳ.к. кўринишида баён этиш кўникмаларини тарбиялаш.

Ўқув материалини янги кўринишда изоҳлаш кўникмасини намоён қиладилар.

3

Турли манбалардаги ахборотларни таққослаш орқали ўзлаштиришга ўқувчиларни йўллаш.

Бир соҳадаги ўқув маълумотини бошқа соҳага кўчириш малакаларини ҳосил қилиш.

Кўпгина ҳолларда ўқувчилар бир соҳадан ўқув материалини бошқа соҳага кўчириб, уларни тизимлаштирадилар

4

Ўқувчиларни тушунча, қонунлар, фомулалар моҳиятини очиш ва уларни мантиқий асослашга йўллаш.

Мавҳум ахборотлар, тасаввурларни аниқ фактлар билан асослаш ва баён қилишга ўргатиш.

Ўқувчилар мавҳум ахборотларни аниқ материаллар билан боғлаб, уларни мантиқий, тизимли баён этишни ўрганадилар.

5

Муммоли вазиятларни яратиш

Янги маълумотларни ўзлаштириш вақтида фаразларни илгари суриш ва уларни асослаш кўникмаларини ҳосил қилиш.

Ўқувчилар муаммоли вазифаларни мустақил ечиш, фикрларини далиллаш кўникмаларини намоён қиладилар.

Биз ўзимизнинг фарзандларимизни фалсафий тафаккурга эга бўлишига ўргатишимиз, ўйловчи, тафаккур қилувчи шахс сифатида тарбиялашимиз, дарсни хаёт билан боғлаб олиб боришимиз лозим. Дарснинг юзага келиши–бу фикрнинг юзага келишидир. Бу бир неча элементдан ташкил топади. Улардан энг асосийси - давлат томонидан белгиланган дастурдир. Моҳир, тажрибакор ўқитувчилар ўқув дастурининг аниқ йўналишларини тушунадилар ва деталларигача биладилар. Яхши ўқитувчини доимо маълум мавзуни қандай ўтсам экан?, деган савол ўйлантиради. Ҳозирги асосий вазифа ҳам талабаларни ҳозирги таълим муассасаларида шахсни ривожлантириш учун нима қилмоқ керак?, деган савол турибди. Олдинги дарслардан ҳозирги замон дарсининг фарқи шундаки, ҳозирги даврдаги иқтисодий - сиёсий вазият, илмий очилишлар, маданият ўз таъсирини ўтказади. Ўқитувчиларнинг усулларини қўллаш тўғрисида кўп гапириш мумкин. Шуни айтиш керакки, ўқитувчи ўрганилмоқчи бўлган мавзунинг дастурини ишлаб чиқади ва дарснинг дидактик масалаларини ва дидактик мақсадини аниқлайди. Моҳир педагог олдиндан дарсда ечилиши лозим бўлган конкрет педагогик масалаларни ўйлайди. Ҳар бир дарс олдида шундай масалалар борки, тарбиявий, таълимий ва ривожлантириш мақсадлар ҳал этишни режалаштиради. Тарбиявий масалалар шундан иборатки, унда дунёқараш шаклланади, иқтисодий-сиёсий воқеалар билан таништирилади, уларда ватанпарварлик байналминалчилик ғоялар шакллантирилиши керак. Бу эса, ўқувчи-талабаларга масъулият ҳиссини тарбиялашга эришиш орқали амалга оширилади. Масъулият, аввало, ўқувчи-талабанинг ўқишга, билим олишга бўлган хохиши билан белгиланади. Бунинг учун Н.В.Кухаревнинг фикрича, таълим самарадорлигини таъминловчи малакаларни ўқувчи-талабада таркиб топтириш лозим. Бу малакалар III. 4.-жадвалда ўз ифодасини топган.


III.4.-жадвал. Таълим самарадорлигини таъминловчи малакалар.


Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə