O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə37/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

III. 1. – жадвал. Ўқув – мавзули режа чизмаси.

а

б

в

г

д

ж

з

и

к

мавзуларнинг тартиб рақами;

бўлим ёки бобнинг номи;

ўрганиладиган ҳар бир мавзунинг номи;

машғулотга ажратилган соат;

ўтмиш (бажариш) вақти (муддати);

бўлимлараро, предметлараро, фанлараро, боғланишни акс эттирувчи белги;

мавзунинг методик таъминоти (асосий ва қўшимча адабиётлар номери; адабиётлар иш режасининг охирида алфавит бўйича келтирилади);

мавзу учун мавжуд бўлган дидактик восита;

Изоҳ (агар маълум сабабларга мазкур мавзу ўқилмай келса ёкт тиқизлаштирилса, унинг сабаби изоҳда кўрсатилади).

Ўқитувчининг дарсни тайёрлаш ва ўтказишдаги муҳим жараён жорий тайёрланишдир. Бунда ўқитувчи кунлик дарс машғулотини лойиҳалайди ва кетма – кетликда лойиҳани амалга оширади. Жорий тайёргарлик вақтида ўқитувчи айрим дидактик қоидаларни эсга олиши талаб этилади. Маълумки, замонавий педагогик – психологик таълимот ўқув жараёнини бир – бири билан узвий боғланган қуйидаги дидактик компонент (қисмлар)дан иборат деб таъкидлайди. 1. Мотивлар(М). 2. Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти(ЎЎФ). 3. Ўқувчининг билиш фаолиятини бошқариш(ЎФБ). Ўқув жараёнини бошқариш ўқитувчи томонидан амалга оширилади. Шунинг учун у бу жараёнга пухта тайёрланиш лозим. Бунинг учун у таълим – тарбиянинг турли технологиялардан хабардор бўлиши керак бўлади. Шуни унутмаслик керакки, таълимнинг мақсади ва уни рўёбга чиқарувчи механизмлар бир – бирига мос бўлган тақдирдагина натижага эришилади.


Дарсга жорий тайёргарлик даврида ўқитувчи ўқитишнинг табиатга мослик ва ўқув жараёнини жадаллаштириш принциплари хусусиятидан келиб чиқиши керак. Чунки бу принциплар (қоидалар) кўпроқ боланинг қизиқиши, ҳоҳиш – иродасини қўзғатиб унинг ақлий қобилиятлари ва ўзлаштиришга иштиёқини кучайтиради. Зеро бунда таълим - тарбиянинг табиатга уйғунлиги таъминланади.
Дарсга жорий тайёргарлик жараёнида ўқитувчи, аввало, бутун курс юзасидан илмий ва методик, педагогик, психологик маълумотлар билан танишиши, дастур ва ўқув қўлланма материалини чуқур таҳлил қилиши, чораклик, ҳафталик ҳужжатлар тузишни эътибордан чиқармаслиги керак. Ҳар бир мавзуга тайёрланиш жараёнида ўқитувчи дастурга, мавзу бўйича қўшимча манбаларга мурожаат қилиб, ҳар бир мавзунинг асосий масалалари юзасидан баён қилиши лозим бўлган маълумотларни аниқлашга, ўқитиш методларини танлашга ва керакли методик тавсияларни, кўргазмали қуроллар, жиҳозлар, ускуна, инвентар ва ҳоказоларни тайёрлаши лозим бўлади. Бу масалаларнинг барчаси мавзу бўйича ўқув қўлланмалар мазмунидаги маълумотларни ўз ичига олувчи тематик режа шаклида акс эттирилади.
Дарсни педагогик фаолиятнинг негизи дедик. Энди дарснинг ўқув жараёнидаги мавқеини кўриб чиқамиз. Дарс – яхлит педагогик жараённинг муҳим элементи. Буни жадвалда кузатишимиз мумкин.

Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə