Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Таълим ташкилотларини молиялаштириш



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə116/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

62-модда. Таълим ташкилотларини молиялаштириш

Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотларини молиялаштириш муассисларнинг, кадрлар буюртмачиларининг пул ва моддий маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Пулли таълим хизматларини кўрсатиш давлат таълим муассасаларининг асосий фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги керак.

Давлат таълим муассасаларида қўшимча таълим хизматлари кўрсатганлик учун ҳақ ундириш тартиби улар томонидан мустақил равишда белгиланади.

Давлат таълим муассасалари пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳисобидан олинган пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этишга ҳақли.

Таълим ташкилотларини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари қуйидагилардан иборат:


  • шартномалар асосида, шу жумладан чет эллик жисмоний ёки юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобидан тушган маблағлар;

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари асосида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва қонунда тақиқланмаган бошқа ишларни бажариш ҳисобидан тушган маблағлар;

  • таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотни, бажарилган ишларни ва кўрсатилган хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар;

  • бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш ҳисобидан тушган маблағлар;

  • таълим ташкилотларининг бўш турган пул маблағларини банк муассасаларига депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинган пул маблағлари (фоизлар);

  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиладиган маблағлар;

  • банк кредитлари ва ссудалари;

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари.

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус таълимда ва бошланғич профессионал таълимда ажратиладиган маблағлар суммалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу маблағлар тарбияланувчилар ва таълим олувчиларнинг ўқиш жойидаги таълим ташкилотларига йўналтирилади.



Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə