Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Таълим олувчиларнинг кийим-бошига нисбатан қўйиладиган талаблар



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə105/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

49-модда. Таълим олувчиларнинг кийим-бошига нисбатан қўйиладиган талаблар

Таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Таълим олувчиларнинг айрим тоифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кийим-бош билан таъминланади.
50-модда. Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни вақтинча яшаш жойлари билан таъминлаш

Кундузги таълим шаклидаги таълим ташкилотида таълим олувчиларга, шунингдек сиртқи таълим шаклида якуний ва оралиқ аттестация даврида вақтинча яшаш жойлари, улар мавжуд бўлган тақдирда берилади.

Вақтинча яшаш жойлари таълим олувчиларга таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибга мувофиқ берилади.

Вақтинча яшаш жойларига муҳтожлар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу жойлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Вақтинча яшаш жойларидан фойдаланиш учун таълим ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ ҳақ тўланади.

Вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори таълим ташкилоти томонидан белгиланади.

Давлат таълим муассасалари айрим турдаги таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов қийматини камайтиришга ёки уларни тўловдан тўлиқ озод қилишга ҳақли. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек ўқитиш даврида етим бўлиб қолган болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.


Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə