Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə103/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

47-модда. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари

Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • бепул асосда умумий ўрта, ўрта махсус таълим ва бошланғич профессионал таълим олиш;

  • яшаш жойидаги (микроҳудуддаги) давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиниш;

  • таълим олиш шаклларини эркин танлаш;

  • давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ сифатли таълим олиш;

  • таълим олиш учун ўзининг руҳий хусусиятлари ва физиологик ривожланиши инобатга олинган ҳолда зарур шарт-шароитларга эга бўлиш, шунингдек бепул психологик-тиббий хизматлардан фойдаланиш;

  • давлат таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига биноан ишлаб чиқилган, ўзи оладиган таълимнинг мазмунини шакллантиришда иштирок этиш;

  • педагог ходимлар ва таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан ҳаёти ва соғлиғига қилинадиган ҳар қандай жисмоний ҳамда руҳий зўравонликдан, шахси ҳақоратланишидан ҳимояланиш;

  • таълим олиш даврида дам олиш ва бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун таътиллар олиш;

  • академик таътиллар ва стипендиялар олиш, ўқишни тиклаш ва ўқишини бошқа таълим ташкилотларига, бир таълим шаклидан, касбдан, таълим йўналишидан, мутахассислигидан бошқасига кўчириш;

  • таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

  • таълим олиш жараёнида таълим ташкилотининг ўқув, услубий, илмий-ишлаб чиқариш, маданий, спорт ва маиший объектлари хизматларидан бепул фойдаланиш;

  • таълим ташкилотининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида иштирок этиш.

Таълим олувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.



Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə