Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


таълим-тарбия жараёни иштирокчилари



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə65/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

таълим-тарбия жараёни иштирокчиларитаълим олувчилар, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари, педагог ходимлар ва уларнинг вакиллари;

таълим ташкилотлари аттестацияси — таълим ташкилотларининг фаолиятини баҳолаш, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини аниқлаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли.
4-модда. Таълим соҳасидаги асосий принциплар

Таълим соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:

  1. таълим устуворлигининг тан олиниши;

  2. таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги;

  3. таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги;

  4. таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши;

  5. таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги;

  6. таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти;

  7. таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

  8. ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги;

  9. давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;

  10. ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги;

  11. инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши;

  12. жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кафолатланганлиги;

  13. таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги;

  14. билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши;

  15. таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги;

  16. таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик.



Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə