36-модда. Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият
Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият таълимни модернизация қилиш мақсадида амалга оширилади ҳамда янги таълим технологиялари ва ресурсларини ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда таълим жараёнига жорий этишга қаратилган. Экспериментал ва инновацион фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари инновацион ўқув дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш учун ўз ваколатлари доирасида шарт-шароитлар яратади.
Иқтисодий ривожланиш ва инновацион фаолият эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, давлат томонидан олий таълим ташкилотлари олимларининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш учун тегишли шарт-шароитлар, шунингдек олий таълим ташкилотлари таълим жараёнининг янада такомиллаштирилган шаклларига босқичма-босқич ўтиши учун имкониятлар яратилади.
Таълим ташкилотлари экспериментал ва инновацион фаолиятда масофавий таълим технологияларидан фойдаланиши мумкин.
Dostları ilə paylaş: |