Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə93/381
tarix03.03.2022
ölçüsü3,27 Mb.
#84301
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   381
7cd24b2e3dfc14533e311a0b5103aa9f UMUMIY PEDAGOGIKA (5)

37-модда. Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги

Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон тармоғида жойлаштириладиган таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборот ресурслари билан таъминланади.



Таълим ташкилотлари расмий веб-сайтларида қуйидагиларни жойлаштиради:

  1. таълим ташкилотининг устави;

  2. таълим бериш тиллари ҳақида маълумот;

  3. давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари;

  4. таълим фаолиятининг моддий-техника таъминоти ҳақида маълумот;

  5. лицензия (нодавлат таълим ташкилотлари учун);

  6. таълим ташкилотининг рейтинги;

  7. таълим фаолиятини амалга ошириш учун давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат;

  8. илмий тадқиқотлар йўналишлари ва натижалари, шунингдек уларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базаси тўғрисидаги маълумот (олий таълим учун);

  9. таълим олувчиларга стипендиялар бериш тартиби, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг мавжудлиги ва шартлари тўғрисидаги маълумот;

  10. вақтинча яшаш жойларининг мавжудлиги ва яшаш жойларининг сони, шунингдек тўлов миқдори тўғрисидаги маълумот;

  11. педагоглар ва таълим олувчиларнинг сони, шунингдек педагогларнинг илмий салоҳияти тўғрисидаги маълумот.

Таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотнинг ишончлигини таъминлаш учун таълим ташкилотларининг раҳбарлари шахсан жавобгардир.

Айрим таълим ташкилотларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин.



Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   381




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə