Toshkent davlat texnika universiteti tasdiqlayman


Оқилоналикнинг постноклассик қиёфасида



Yüklə 1,42 Mb.
səhifə138/143
tarix19.10.2023
ölçüsü1,42 Mb.
#128319
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143
1ИТМ МАЖМУА (2023)

Оқилоналикнинг постноклассик қиёфасида,оқилоналик нафақат мантиқий-методологик стандартларни, балки инсоннинг оқилона, изчил ҳаракатлари ва хулқ-атворини таҳлилдан ўтказишни ҳам ўз ичига олади. Фанда юзага келган плюрализм ғояси оқилоналикни алоҳида парадигмаларнинг технологияларига сингдириб юборади.













«Инновация» сўзи инглиз тилидан келиб чиққан, унинг таржимаси янгиланиш, ўзгартириш, янгилик киритиш деган маънони билдиради.

И.Т.Балабанов таъкидлашича, “Инновация – янги техника ёки технология, меҳнат ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқарув, шунингдек, назорат, ҳисоб-китоб, режалаштириш услублари, таҳлил ва бошқаларни ташкил этишнинг янги шаклларига маблағ киритиш орқали эришилган моддийлашган натижадир”.






Новация янги илмий ғояда «эскилик» элементи, илгари мавжуд бўлган бирор нарса борлигини ифодалайди. Шу тариқа янгилик ворисийликка таянади. Бу янгилик ихтирога тенг, яъни яна ўрнатилган янги ҳақиқат демакдир. Новацияда, шунингдек, аввалги мавжуд бўлган ғоя ёки парадигмани янада такомиллаштириб, замонага мослаштирилади.








Муаммо тўғри қўйилган деб ҳисобланиши учун:






Илмий муаммо – билишнинг ривожланиш жараёнида объектив тарзда юзага келадиган, ечимини топиш муҳим амалий ёки назарий аҳамиятга эга бўлган масала ёки масалалар мажмуидир.










Ҳар қандай муаммо масала билан боғлиқ, деб айтиш мумкин, бироқ ҳар қандай масала ҳам муаммо бўла олмайди. Муаммо масалада ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Ҳар қандай муаммо ўзагини бош масала ташкил этади. Мураккаб муаммо бир қанча алоҳида муаммоларга бўлиниши ва тегишли айрим масалаларда ўз ифодасини топиши мумкин. Бироқ муаммонинг муҳим хусусияти шундаки, уни ечиш, уни ифодаловчи масалаларга жавоб топиш учун «эски» билим доирасидан четга чиқиш лозим. Умуман масалага келсак, уни ечиш учун «эски» билимнинг ўзи кифоядир.




А.Эйнштейн сўзлари билан айтганда, фан далиллардан бошланиши ва бошланиш билан тугалланиш ўртасида қандай назарий тузилмалар бўлишидан тузилишидан қатъи назар, далиллар билан якунланиши лозим.




Когерент назарияга мувофиқ «далил» - бу билувчи субъектнинг ҳақиқий деб тан олган нарсаларидир. Бунда субъектнинг мавжуд бўлган ишончлари системаси (биргаликдаги) ички келишилган система, дебқаралади.



Илмий далиллар, эмпирик гипотезалар ва эмпирик қонунлар фақат ҳодисалар ва жараёнлар қандай юз бериши ҳақида билим беради, бироқ улар ҳодисалар ва жараёнлар нима учун айнан шундай тарзда юз беради, деган саволга жавоб бермайди, уларнинг сабабларини тушунтирмайди. Фаннинг – ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш, илмий далиллар замирида ётган жараёнларнинг моҳиятини тушунтириш, вазифаси илмий билимнинг олий шакли – назария доирасида ҳал қилинади.















Yüklə 1,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə