Truba ichida truba



Yüklə 115,37 Kb.
səhifə1/2
tarix22.03.2024
ölçüsü115,37 Kb.
#182030
  1   2
1-laboratoriya ishi


1-Laboratoriya mashg’uloti
Truba ichida truba” tipidagi isitkichning issiqlik berish va issiqlik o’tkazish koeffisentini aniqlash.
Ишдан мақсад: иссиқлик алмашиниш қурилмаларида иссиқлик алмаштириш
жараёнини интенсив вариантини танлаш.
Умумий маълумот: Зарур иссиқлик алмашиниш юзаси 20 -30 м2 ва катта бўлмаган иссиқлик юкламаларида «труба ичида труба» типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаларни қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу иссиқлик алмашиниш қурилмалари қуйидаги типларда тайёрланади:
- бир оқимли, яхлит, кичик габаритли;
- бир ва икки оқимли, кичик габаритли;
- бир оқимли, қисмларга ажраладиган;
- кўп оқимли, қисмларга ажраладиган.
«Труба ичида труба» типидаги яхлит иссиқлик алмашиниш қурилмаси (3.7-расм)да келтирилган. Бундай қурилмалар бир ва кўп йўлли бўлиши мумкин, одатда улар жуфт йўлли бўлади.


1 - расм. «Труба ичида труба» типидаги ажралмас иссиқлик алмашиниш қурилмаси.
1 - труба; 2 - кожух трубаси; 3 - калач;
2 - расмда икки трубали (а), элементли (б) ва қовурғали (в) «труба ичида труба» типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаси келтирилган.
Қисмларга ажралувчи конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари 3- ва 4-расмларда кўрсатилган. Бир оқимли кичик габаритли иссиқлик алмашиниш қурилмасининг (3-расм) трубалараро бўшлиғида иссиқлик ташувчи агент учун тақсимловчи камера ўрнатилган. Ушбу камера тўсиқ ёрдамида уни иккига бўлади. Трубалар калач ёрдамида бирлашган бўлиб устидан қопқоқ билан ёпилган. Кожух вазифасини бажарувчи ташқи труба тўр пардага пайвандлаиади, ички тру-балар эса, тўр пардага развальцовка ёки пайвандлаш усулида зичланади.



2 - расм. «Труба ичида труба» типидаги бир оқимли ажралувчан иссиқлик алмашиниш қурилмаси. 1 - труба; 2 - ташқи мухит учун тақсимлаш камераси; 3 - кожух трубаси; 4 – қопқоқ





3- расм. Икки трубали (а), элементли (б) ва қовургали (в) «труба ичида труба» типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмаси.

4- расм. «Труба ичида труба» типидаги икки оқимли ажралувчан иссиқлик алмашиниш қурилмаси.
1, 2 - ички ва ташқи мухитлар учун тақсимлаш камералари; 3 - кожух трубаси; 4 - труба; 5 – қопқоқ.
Икки оқимли қисмларга ажраладиган иссиқлик алмашиниш қурилмасининг бир оқимли қурилмалардан принципиал фарқи йўқ.
«Труба ичида труба» типидаги нормаллашган иссиқлик алмашиниш қурилмалариниш асосий параметрлари ва иссиқлик алмашиниш юзалари 3-15 ва қуйидаги жадвалларда берилган.

Yüklə 115,37 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə