Umumiy astronomiya


VI. Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни



Yüklə 2,82 Mb.
səhifə7/154
tarix28.11.2023
ölçüsü2,82 Mb.
#133263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   154
UMK Umumiy astronomiya Fizika

VI. Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Ушбу фанни ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва астрономиядаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиёиларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларни бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • амалий машғулот бўйича уй вазифаларини тайёрлаш

  • лаборатория ишларига тайёргарлик кўриш ва олинган натижаларни қайта ишлаш.

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштирш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • махсус адабиётлар асосида фан мавзулари бўйича реферат ва конспектлар тайёрлаш;

  • танланган мавзу бўйича ўзаро савол-жавоблар ўтказиш;

Мустақил иш ўқитувчининг талабаларга аввалда бериб қўйиладиган фаннинг мавзулари асосида ташкил этилади. Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

    1. Осмон сферасининг сурилма-харитасини ясаш ва ўрганиш.

    2. Ёриткичнинг кульминацияси. Қутб Р дан то жануб нуқтасигача бўлган ёйда содир бўлса, унда унинг оғиши ва зенит масофаси орасидаги боғланишни топинг.

    3. Зодиак.юлдуз туркумларининг фасллар бўйича турлари

    4. Юлдуз каталоглари ва хариталари.

    5. Нептуннинг кашф этилиши.

    6. Нурланиш қонунлари.

    7. Осмон жисмларининг кимёвий таркиби ва зичлигини аниқлаш.

    8. Сайёралар нурланиши. Экзосайёралар.

    9. Ёрқинлик – масса диаграммаси.

    10. Юлдузларнинг ички тузилиши.

    11. Юлдузларнинг ва Қуёш системасининг фазовий ҳаракати.

    12. Галактикаларнинг фазовий тақсимоти.

    13. Қуёш системаси келиб чиқишининг замонавий назарияси.

    14. Коинот эволюциясининг бошланғич босқичлари ҳолдати.


Изоҳ: Ишчи дастурини шакллантириш жараёнида мазкур машғулот учун ўқув режада кўрсатилган соатлар ҳажмига мос мустақил таълим мавзулари рўйхати шакллантирилади.


Yüklə 2,82 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   154




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə