Umumiy astronomiya



Yüklə 2,82 Mb.
səhifə2/154
tarix28.11.2023
ölçüsü2,82 Mb.
#133263
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
UMK Umumiy astronomiya Fizika

FAN DASTURI



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Рўйхатга олинди:

№ ____________________

201___йил “___” ____





Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги _______________________

201___йил “___” ____




УМУМИЙ АСТРОНОМИЯ
ФАН ДАСТУРИ


Билим соҳаси:



100000 – Гуманитар соҳа

Таълим соҳаси:



140000 – Табиий фанлар

Таълим мутахассислиги:

5140400 – Астрономия

Тошкент – 2017


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201__ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғининг ____-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.

Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 201__ йил “___” ____________даги ___ - сонли баённомаси билан маъқулланган.


Фан дастури Ўзбекистон Миллий университетида ишлаб чиқилди.



Тузувчи:

Нуритдинов С.Н. –

ЎзМУ, Астрономия ва атмосфера физикаси кафедраси профессори, ф.-м.ф.д.

Тақризчилар:

Бегматова Д. –

ЎзМУ Физика факультети “Умумий физика” кафедраси мудири, доцент, п.ф.н.



Миртаджиева К.Т.–



ЎзР ФА Астрономия институти етакчи илмий ходими, ф.-м.ф.н., доцент (кадрлар буюртмачиси)


Фан дастури Ўзбекистон Миллий университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201_ йил “__” ______ даги ___ - сонли баённома).

I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ўзбекистон - Астрономия фанининг ватани ҳисобланиб, уни ривожлантириш натижасида биз яшаётган сайёрамизнинг физик ҳолати, яқин ва узоқ космик фазо тузилиши, яқин космик жисмлар таркиби, уларни ўрганиб ўзлаштириш дастурини яратиш ва умуман космик фазо физикасини тадқиқот этиш зарур, чунки унда материянинг барча турлари мавжуд бўлиб, уларнинг қатор хиллари бизнинг сайёрамизда йўқ ёки ҳали кашф ҳам қилинмаган. Осмон ёритгичлари ҳақидаги фан, яъни астрономия табиий фанлар ичида анча илгари пайдо бўлган бўлсада доим энг фаол ривожланувчи ёш фанга ўхшаб қолаверади, чунки деярли ҳар куни инсонни ҳайратга соладиган янгилик кашф қилинади унда. Кўпчилик замонавий фанлар қатори астрономия ҳам кейинги йилларда янада улкан ютуқларга эришмоқда. Космосга, аниқроғи Ер атмосферасидан ташқарисига турли астрофизик телескоплар чиқарилиб, Ерда эса янги гигант телескоплар қурилиб, улар ёрдамида Коинотнинг кузатиладиган қисми кескин даражада кенгайтирилди, янги тур космик объектлар кашф қилинди, улар табиати ўрганилди. Маданиятли ҳамма қадимий халқлар ўз тарихларининг биринчи босқичларидаёқ осмон ҳодисаларини шунчалик ўргандиларки, улар йил фасллари билан Ой фазаларинигина эмас, балки тутилишлар вақтини ва сайёралар кўриниш вақтини ҳам олдиндан айтиб бера олганлар. Аммо у вақтлар уларнинг бошқа табиий фанлардан билимлари етарлича бўлмаган. Вақт ўтиши билан астрономия соҳасида қилинган кашфиётлар бизга осмон жисмларини ҳаракатини, улардаги физик шариотни, уларнинг кимёвий таркибини ва ривожланиш жараёнини билишга ёрдам берди. Масалан, биргина Қуёш системасидаги Плутон сайёрасининг кичик сайёралар гуруҳига қўшилиши жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Шунинг учун астрономия фанини ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларини ўрганишга ёрдам беради.
Охирги яримаср ичида сунъий космик жисмлар оламни ўрганишда катта қизиқиш уйғотган вақтда астрономия фанининг ўрни беқиёс дейишимиз мумкин. Масалан, Ернинг яқин атрофидаги космик фазони ўзлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар астрономия фанининг ривожланиш имконини янада оширди ва ҳоказо. Астрономия соҳасидаги бундай ўзгаришларни талабаларга тушунтириш, уларда осмон жисмлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, уларга осмон жисмларини тузилиши, ҳаракати, эволюцияси ва инсон ҳаётидаги ўрнини ўргатиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳамма давлатларда бирор қурилишларни бошлашдан олдин шу жойнинг харитасини тузиш талаб этилади. Харитаси олинадиган жойларнинг географик координаталарини олдиндан аниқлаб олмасдан, шу жойнинг аниқ харитасини тузиш мумкин эмас. Булар эса астрономия усуллари орқали амалга оширилади. Турли осмон жисмларида кузатиладиган жараёнларни ўрганиш материянинг Ердаги лабораторияларида эришиб бўлмайдиган ҳолатларини ўрганишга имкон беради. Бу ҳозирги техниканинг ривожланиш базаси бўлган физика, механика, кимёга жуда катта ёрдам беради.


Yüklə 2,82 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə