1-variant Ombordagi materiallar hisobi



Yüklə 3,44 Mb.
səhifə56/67
tarix23.05.2022
ölçüsü3,44 Mb.
#87757
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67
2 5213136887618738063

26-variant
1-ga javob Молиявий инвестициялар-даромад олиш (худди фоизлар, дивидентлар ва ижара ҳақи сингари) ва асосий капитал қийматини кўпайтириш мақсадида унинг тасарруфида бўлган корхона активларидир.
Молиявий инвестициялар ҳисобини вазифалари қуйидагилардир:
-узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестицияларни ҳамда улар бўйича олинган даромадларни ўз вақтида тўғри аниқлаш;
-узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;
-молиявий инвестицияларни ҳисобга олишда БҲМА ва БХХАларни кенг қўллаш;
-узоқ муддатли молиявий инвестициялардан олинган даромадларнинг корхона молиявий натижаларида акс эттирилишини таъминлаш;
-молиявий инвестициялардан олинган даромадлардан бюджетга тегишли қисмини амалдаги меъёрий ҳужжатларга, солиқ кодексининг талабига мувофиқ тўғри ҳисоблашни ташкил қилиш, бюджетга тегишли қисмини ўз вақтида ўтказишни таъминлаш;
-узоқ ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар ҳисобига келиб тушган маблағлардан корхонани кенгайтириш, ривожлантириш ва корхона жамоаси эҳтиёжи учун ишлатишни таъминлаш.
Узоқ муддатли қўйилмалар (инвестициялар) ни мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумот қуйидаги ҳисобварақларидан келиб чиқиб умумлаштирилади:
0610- “Қимматли қоғозлар”;
0620- “Шўъба корхоналарга инвеcтициялар”
0630- “Қарам бирлашмаларга инвестициялар”
0640- “Қўшма корхоналарга инвестициялар”
0690- “Бошқа узоқ муддатли инвестициялар”
Счётлар режасига мувофиқ ушбу счёт бўйича қуйидаги счётлар очилиши мумкин:
5810 - “Қимматли қоғозлар”
5830-“Берилган қисқа муддатли қарзлар”
5890- “Бошқа жорий инвестициялар”.



2)ga javob Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 12 январдаги 1/4 (60)-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида” НИЗОМ (янги таҳрири) асосида амалга оширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакллари:
1) тўлов топшириқномалари билан ҳисоб-китоблар;
2) аккредитивлар билан ҳисоб-китоблар;
3) инкассо бўйича ҳисоб-китоблар;
4) чеклар билан ҳисоб-китоблар.
Юқорида кўрсатилган шакллар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги пул-ҳисоб-китоб хужжатларидан фойдаланилади:
1) мемориал ордер;
2) тўлов топшириқномаси;
3) тўлов талабномаси;
4) инкассо топшириқномаси;
5) аккредитивга ариза;
6) тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки.

Yüklə 3,44 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə