1-variant Ombordagi materiallar hisobi



Yüklə 3,44 Mb.
səhifə57/67
tarix23.05.2022
ölçüsü3,44 Mb.
#87757
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
2 5213136887618738063

Тўлов топшириқномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан олувчининг счётига маълум бир суммани ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.
Тўлов топшириқномалари банкка қуйидаги тартибда тақдим қилинади:
1) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топшириқномалар уч нусхада.
2) тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, топшириқномалар икки нусхада.
3) "Банк-Мижоз" тизимидан фойдаланадиган мижозлардан алоқа канали орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари дастурий назоратдан ўтказилади, зарурат туғилганда қоғозга чиқарилади ва тегишли текширувдан сўнг узатилади. Тўловлар амалга оширилгандан сўнг мижозлардан олинган электрон топшириқномалар икки нусхада коғозга чиқарилади:
4) Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари маблағларни олувчи банкда икки нусхада коғозга чиқарилади.
Тўлов талабномаси - ўзида маблағ олувчини тўловчи томонидан банк орқали маълум бир суммани тўлаш тўғрисидаги талаби акс эттирилган пул-хисоб-китоб ҳужжатидир.
Талабнома акцептланган ва акцептланмаган бўлади. Акцепт билан тўланган талабномалар тўлов суммасини тўловчи томонидан акцепт (тан олишни) талаб килади.
Акцепт билан тўланадиган талабнома:
1) агар тўловчи ва маблағ олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада тақдим этилади.
2) агар олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилса, уч нусхада тақдим этилади:
талабномаларнинг барча нусхалари почта орқали тўловчининг банкига жўнатилади, бу ерда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда қолади;
б) учинчи нусха кейинги иш кунидан кечиктирмай ҳужжатни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда акцепт учун тўловчига топширилади;
3) тўловчи белгиланган муддатда талабномани банкка раҳбар (якка тартибдаги тадбиркор) имзоси билан, юқоридаги чап бурчакка акцепт тўғрисида белги қўйиб қайтариши керак.
Бунда тўловдан кейин:
а) биринчи нусха банкнинг кун ҳужжатларига тикилади;
б) иккинчи нусха тўловчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма билан топширилади.
Акцептни бошқа усуллар билан расмийлаштиришга (дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномасининг, бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисидаги далолатноманинг тўлов топшириқномасига илова ва ҳоказо) йўл қўйилмайди.

Yüklə 3,44 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə