Buxgalteriya hisobi va audit


III.ФАННИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ



Yüklə 3,45 Mb.
səhifə215/303
tarix18.10.2023
ölçüsü3,45 Mb.
#127965
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   303
Аудит УМК 2023-2024

III.ФАННИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ

Фанни ўқитишда интерфаол, коммуникатив, перцептив ёндашувлардан максимал даражада фойдаланиш, ўқув адабиётларидан ташқари аутентик материаллар: аудио, видео, журналлар, интернет манбаларидан ўзлаштирилган билимлар мажмуасини амалиётда кузатилаётган далил ва ҳодисаларга боғлай олиш, олинган натижаларни баҳолаш, таҳлил қилиш орқали касбий фаолият учун зарур бўлган билим, малака ва компетенцияларни инновацион тафаккур лаёқати негизида шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўқув машғулотларини лойиҳалаш жараёнида:
- мезонни танлаш;
- ўқув мақсадларини тоифалаш;
- ўқув материалларини модуллаштириш;
- уларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш;
- ўрганиш натижаларини аниқлаш каби омилларга қаратиш орқали таълим олувчида назарий билимлар пухта эгалланиши ҳамда уларни амалиётда қўллаш кўникмасини шакллантириш, мустақил таълимни самарали ташкил этиш талаб этилади.

IV. АСОСИЙ НАЗАРИЙ ҚИСМ
(МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ)


АУДИТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1-мавзу. Аудитга умумий тавсиф
Аудитнинг моҳияти ва ривожланиш тарихи.Аудитнинг ривожланиш босқичлари. Аудитор фаолияти. Мустақил аудиторнинг мақсади ва вазифалари.Тасдиқловчи аудит. Мақсадли системали аудит. Таваккалчиликка асосланган аудит. Ўзбекистон Республикасининг молиявий назорат тизимида аудитнинг тутган ўрни. Аудит ва бухгалтерия ҳисобининг фарқли жиҳатлари. Аудитнинг турлари ва шакллари. Моc келувчанлик аудити. Молиявий ҳисобот аудити. Ташқи аудит.Ички аудит. Аудит хизматлари бозори.


2-мавзу. Аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи. Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад етиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш. Аудиторлик касбига қўйиладиган малакавий талаблар. Аудитор малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби. Аудиторлик фаолиятини тартибга солишда профессионал ташкилотлар роли.



Yüklə 3,45 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   303




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə