Buxgalteriya hisobi va audit


I. ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ



Yüklə 3,45 Mb.
səhifə213/303
tarix18.10.2023
ölçüsü3,45 Mb.
#127965
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   303
Аудит УМК 2023-2024

I. ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ушбу фан иқтисодиёт тармоқларида аудитнинг касбий фаолияти, аудитнинг назарияси, аудиторлик фаолияти, аудиторлик текшируви, бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида аудит фанларини ўрганишда умумий маълумотларни қамраб олган. Ўзбекистон Республикасида олий таълимнинг ўрни, Тошкент молия институтининг фаолияти, олий ўқув юртларидаги ўқиш жараёнини ташкил этишнинг илмий асослари, мустақил иш ва талабалар меҳнатини илмий ташкил этиш, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишини ташкил этиш, аудиторлик касбининг тарихий ривожланиши, аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари, халқаро сатндартлар бўйича аудит касбига қўйиладиган талаблар, аудит фанига кириш, аудиторлик фаолияти, аудиторлик текширувларини ташкил этиш, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш ва уларнинг амалдаги ижросини таъминлаш, аудиторлк текширувларида далиллар олиш, аудиторлик текширувларини ташкил этиш ва аудиторлик малака сертификатини олиш ва унга қўйиладиган талаблар, аудитнинг халқаро стандартларига мос равишда асосий воситалар аудити, номоддий активлар аудити, молиявий инвестициялар аудити, товар моддий захиралар аудити, тайёр маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар ва уларнинг сотилишини аудити, пул маблағлари ва улар билан ҳисоблашишлар аудити, меҳнат ҳақи муомалалари аудити, мажбуриятлар аудити, хусусий капитал аудити, молиявий натижалар аудити, молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш муомалалари аудити, харажатларни туркумлаш ва уларни баҳолаш аудити, маҳсулот таннархини муомалалари аудити, бюджетлаштириш ва харажатлар аудитини ўтказиш йўналишлари бугунги кунда бухгалтерия ҳисобини ривожланишга олиб келади ҳамда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жихатдан тараққий этишига хизмат қилади.
Талабаларнинг ушбу фанни чуқур ўрганиши аудит фани назарияси, аудиторлк текширувларини ташкил этиш, даромадлар ва харажатлар ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аудити мавзулари ҳамда хўжалик субъектлари молиявий ҳисобот аудитини ташкил этишда замин бўлиб хизмат қилади.
Ушбу “Аудит” фани “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши ўқув режаси таркибида аудитнинг халқаро стандартлари асосида аудитнинг назарий асослари, активлар ва мажбуриятлар аудити, хусусий капитал шаклланиши ҳамда даромадлар ва харажатлар аудити комплекс равишда ўрганилишини назарда тутади.

Yüklə 3,45 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   303




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə