ўтади. Ишқор таъсирида уларда ранг ўзгариши фуран ҳалқасининг «очилиб»
Pharmaceutical chemistry
Autors: Iminova I.M., Olimov X.Q., Zaripova N.T..
399
Препаратларнинг турли шароитда ишқорлар билан рангли бирикмалар
ҳосил қилиши жадвалда келтирилган.
Тозалигини аниклаш.
Бу ерда кўрилаётган препаратларнинг тозалигини чуқур текширишга жуда катта
аҳамият берилади. Уларнинг таркибида ёт модда сифатида хлорид, сульфат, оғир
металл, маргимуш ва бошқа ионлар бор-йўқлиги текшириб кўрилади. Фурацилин
таркибига ёт модда сифатида
унинг синтезида ишлатиладиган семикарбазид
қўшилиб қолган бўлиши ҳам мумкин. Уни аниқлаш учун препаратни сув билан
чайқатиб фильтрланади. Фильтратга Фелинг суюқлиги қўшиб, қайнагунча
қиздирилади. Бунда қизил чўкма ҳолида мис I оксид ҳосил бўлмаслиги керак. Акс
ҳолда препарат таркибида ёт модда семикарбазид борлигини билдиради.
Фуразолидонни таркибида юқорида кўрсатиб ўтилган ёт моддалардан ташкари,
бензой альдегиди ва ацетат кислотасига хос реакция қилиб кўрилади. Бунинг учун
препаратга суюлтирилган сульфат кислота қўшиб қиздирилганда, бензой альдегид
ёки сирка кислота ҳиди келмаслиги керак. Фурагиннинг таркибида кўшимча ёт
модда сифатида 5- нитрофурилакролеинни текшириб кўрилади. Препаратни
бензол билан чайқатиб фильтрланади. Сўнгра фильтратга калий гидроксиднинг
спиртдаги эритмаси қўшилганда, қўнғир ранг ҳосил бўлмаслиги керак.
Давлат фармакопеяси фурацилинни йодометрик усул бўйича аниқлашни
тавсия қилади. Бунинг учун маълум миқдордаги препарат эритмасига аниқ
ҳажмда йоднинг 0,01 моль/л эритмасидан ортиқча ва маълум ҳажмда натрий
гидроксид эритмаси қўшилади. Суюқликка 1—2 минутдан сўнг хлорид кислота
қўшилади ва реакцияга киришмай қолган йоднинг ортиқчаси крахмал индикатори
иштирокида натрий тиосульфатнинг 0,01 моль/л эритмаси билан титрланади.
Препара
тнинг
нони
Dostları ilə paylaş: