Ingliz tili



Yüklə 0,6 Mb.
səhifə3/26
tarix05.02.2022
ölçüsü0,6 Mb.
#83489
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
I k. ишчи дастур 2020-2021 магистр

Фаннинг вазифаси – магистратура босқичида санаб ўтилган барча компетенцияларга эришиш – коммуникатив компетенцияни шакллантиришга, шунингдек уларнинг ўрганаётган амалий чет тиллардан бирида равон ва аниқ сўзлашишларига ва ҳозирги пайтда дунёда содир бўлаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий воқеликка ўз муносабатларини билдира олишларини ҳамда мустақил фикрлаш, изланиш, билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар

Чет тилига ихтисослашмаган магистратура мутахассисликлари битирувчилари CEFR га кўра ўқув курси ниҳоясида В2 даражани эгаллашлари кўзда тутилади.


Лингвистик компетенция - мазкур компетенцияда магистратура босқичи талабалари:

тинглаб тушуниш бўйича

-ўрганилаётган тилнинг морфологик тузилиши ва товуш тизими;

-ўрганилаётган тилдан она тилига таржима амалиёти билим, кўникма ва малакаларига эга бўлиш;

-ўрганилаётган тилнинг ривожи ва тил доирасидаги асосий экстралингвистик шаклланишнинг факторлари ҳамда тарихий манбалари, унинг диалектик хилма-хиллигини тушуниш;

-ўрганилаётган чет тилидаги эълон ва хабарларни тушуна олиш;

-маъруза нутқ, баёнот, илмий ва ихтисослик тақдимотлар, сўров ва фикрларнинг моҳиятини тушуна олиш;

-мавзу яхши таниш бўлганда ва ахборот йўналиши ўрнига мос маркерлар кўрсатилаётган ҳолатда давомли маъруза ёки далилларнинг мураккаб тизимини кузата олиш;

-радио, интернет ва телевидение дастурлари, интервьюларнинг аксарият қисмини тушуна олиш;



ўқиш бўйича

-ўз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган кенг кўламли бирмунча узун ва мураккаб матнларни услубий жиҳатлари, очиқ ойдин ёки бирмунча яширин баён этилган фикрларни аниқлаган ҳолда тушуна олиш;

-кичик деталларнинг ҳам муҳим жиҳатлари, қарашлар, очиқ ойдин ёки бирмунча яширин баён этилган фикрларни ҳам аниқлай олиш;

-ўз мутахассислик соҳаларига оид вебсайт ёки журналлардан тегишли тафсилотларни ола билиш;



ёзиш бўйича

-стилистик хусусиятлари, меъёрий грамматика асосларини билиш;

-махсус номалар, бизнес хатлар, электрон хатлар ёза олиш;

-ўрганилаётган тилда яхши тузилган иншо ва маърузалар ёза олиш;

-таклифлар, хулосалар ва тезислар ёза олиш;

гапириш бўйича

-ўрганилаётган тилда сўзлашувчилар билан мулоқотга кира олиш (зарур бўлганда бошқара олиш);

-ўз соҳаларига оид интервьюда қатнаша олиш;

-расмий доираларда (масалан семинар в.ҳ.к.лар)хос равишда савол-жавобда иштирок эта олиш;

-маълум мавзу бўйича тақдимот қила олиш каби билим, кўникма ва малакаларига эга бўлишлари талаб этилади.


Yüklə 0,6 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə