O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə42/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

Машғулотнинг бориши:
1. Ташкилий қисм: Саломлашиш, талабаларнинг дарсга тайёргарлигини, ўқув жиҳозлари ва воситалари (ўқув қўлланма, қўлланма, синф хонасининг машғулотга тайёргарлиги)ни текшириш. Республиканинг ва дунё янгиликлари ҳақида қисқача экскурс ўтказиш (буни одатга кўра ҳар кун навбатчи – талаба тайёрлайди).
2. Ўтилганларни такрорлаш: “Маънавият асослари” фанининг мавзуси нима? Маънавият ҳақида И.А.Каримов, маърифатпарвар алломалар нима деганлар? Маънавият ўзи нима? Мамлакатда маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қандай фармон ва қарорлар қабул қилинган? Нега Республикада маънавиятни юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда? Президент И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон- ХХI асрга интилмоқда” китобида ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятни янгилаш, мамлакатни ХХI асрда ривожланиш стратегиясининг иккинчи устивор йўналиши қилиб маънавиятни юксалтириш белгиланганлигини изоҳланг. Ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий мероси нималардан иборат? Маънавияти юксак инсон деб кимни айтиш мумкин? Ушбу саволларга талабалар 20 минутли вақт доирасида ҳамкорликда ишлайдилар.
3.Машғулотнинг мақсадини баён қилиш ва командалар таркибини тузиш: Ўқитувчи машғулот мақсадини эълон қилди ва гуруҳ талабаларини 5-6 кишидан иборат қилиб бешта командага тақсимлайди ва уларга топшириқлар берди.
Топшириқлар:
1-команда: “Жамият тараққиётининг маънавийасослари ва маънавият тараққиётининг босқичлари”.
2-команда: “Мустақилликнинг маънавий асослари”.
3-команда: “Маънавият ва маданият, уларнинг ўзаро муносабати ҳамда жамият тараққиётида тутган ўрни”.
4-команда: “Тарихий ворислик-ва маънавий қадриятлар”.
5-команда: “Маънавий мерос-башарият тараққиётининг маҳсули”.
4. Командаларда ишлаш: Дастлаб ўқитувчи ҳар бир команда топшириғига қисқача изоҳлаб йўлланма берди. Сўнгра талабалар “Бумеранг”, “Скарабей” технологияларидан фойдаланиб, команда топшириғини асосий ва қўшимча манбалар, матнлар ишлаб, “Ақлий ҳужум”, “Мунозара” методларидан фойдаланди. Натижада ўзгалар фикрига ҳурмат, жамоада ҳамкорликда ўқиш, топшириқни ечишга ижодий ёндашиш, хушмуомалалик, ўз фаолиятининг самарасига қизиқиш, шуни бажаришда ўз имконияти ва қобилиятини синаш, ўз фаолияти натижаларига масъуллик ва қизиқиш билан қараш талабаларда таркиб топди.
Ҳар бир команда аъзолари ўз командаси топшириғидан ташқари, қўшимча манбалар ёрдамида ўзга командаларнинг топшириқлари билан танишиб, ўз фикр мулоҳазалри, тавсиялари билан иштирок этдилар. Сўнг барча командаларнинг жавоблари умумлаштирилиб ягона фикр ва хулосага келинди.
Бундай замонавий дарсларни режалаштириш ва ўтказиш дидактик мақсадлар изчиллигини аниқлаш, мазмундаги етакчи ғояларни, фаолиятнинг асосий турларини ажратиш, предметлараро алоқаларни белгилаш, дарснинг асосий жиҳозини ўйлаб чиқиш, натижаларни олдиндан прогноз қилиш имконини беради. Ҳар бир дарсга алоҳида тайёрланишга ўқитувчи қуйидаги ишларни амалга оширади: мавзуни аниқлайди ва дарс вазифаларини конкретлаштиради; ўқув материалининг мазмунини ажратади ва уни дидактик жиҳатдан ишлаб чиқади; етакчи ғоя, тушунча, қонуният, факт, амалий маълумотларни ажратади; илгари ўрганилган мавзу билан боғланишни, мазмунини кетма-кет мантиқан жойлаштиришни назарда тутади; талабларнинг ўқув даражаси, фаолиятлари, характерини аниқлайди, яъни қандай кўникма ва малакалар шаклланиши, репродуктив ва изланиш фаолиятини мустақил иш орқали йўлга қўйишда ўқитувчининг роли ўртасидаги нисбат қандай бўлишни ўйлаб қўяди. Иш шаклларини ишлаб чиқади, дарс қисмларини ажратади; ўқитиш усуллари: масала, машқ, муаммоли саволлар, топшириқ, дастурлаштириш элементларини танлайди ва аниқлайди. Ўқитишнинг техник воситаларини белгилайди ва текширади; бутун дарс жараёнини режалаштиради. Дарс режасида, одатда сана ва дарс номери, унинг мавзуси, вазифалари, мазмунининг асосий масалалари, ўқитувчи ва талабанинг фаолият турлари, ўқитиш усуллари ва воситалари, топшириқ сўраладиган ўқувчининг фамилияси, индивидуал топшириқлар, уйга вазифа кўрсатилади. Аммо дарс режаларнинг структураси ва ҳажми ўқитувчининг малакаси ҳамда тажрибасидан келиб чиқиб тузилиши керак. Масалан, ўқитувчиликни энди бошланаётганларга дарснинг вазифалари, ҳар бир қисмнинг мазмуни, кўрсатилган муфассал режага эга бўлишни тушинтириш фойдалидир. Ўқитувчининг тажрибаси ортиб боришига қараб, режа қисқариб бориши ҳам мумкин. Яхши тайёрланган дарсни яна уюшган ҳолда аниқ ва самарали ўтказа билиш ҳам керак. Бунда қуйидаги мезонларга амал қилиш лозим;
1) Дарсни аниқ ва уюшган ҳолда бошлаш, бунинг учун эса дарсга ҳамма нарса олдиндан тайёрланган бўлиши керак.
2) Талабалар эътиборини дарс мазмунига қарата билиш ва уни бутун дарс давомида ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини активлаштириб, сақлай билиш, дарсга қизиқиш ни қўллаб-қувватлаш, талабалар олдида вазифалар қўйиш, уларни доимо жавоб беришга тайёр ҳолда сақлаш, дарсдаги ишларни хилма-хиллаш, ҳаммани кўриб, ҳамма нарсани сўраб туриш.
3) Дарсда вақтдан оқилона фойдаланиш; ўқув жиҳозларни олдиндан тайёрлаш, уларни тўғри жойлаштириш, топшириқларнинг бажрилишига эришиш, талбалар эътиборини чалғитувчи моментларга йўл қўймаслик.
4) Ўз ҳатти-ҳаракатини кузатиш, ғоявий эътиқод, юксак ахлоқийлик ва маданият, гапириш ва талаб қилиш, рағбатлантириш, талабаларга мурожаат қилиш услуби – буларнинг барчаси ўқитувчи фаолиятининг услубини белгилайди, ҳамда талабаларнинг зўр бериб ишлаши, ёки ўта эмоционал қўзғалувчанлигини истесно қилади.
5) Дарсда тадбиркорлик намойиш қилиш, юзага келган шароитини ёки дарсни ўтказиш шароитларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш.
Ҳозирги дарс уни замонавийлаштириш, кўпчилик ўқувчи-талабаларни активлаштирувчи ишлардан истесно қилувчи фаолият турларидан воз кечиш, ажратиладиган вақтни қисқартириш, билимларни назорат қилиш ва мустаҳкамлаш, функцияларини бирлаштириш, мустақил иш, ижодий характердаги топшириқлар ҳажмини ошириш, муаммоли изланиш усулларидан кенг фойдаланиш, ўқитишнинг техник воситалари ва дастурлаштириш элементларидан оқилона фойдаланиш дарсни такомиллашига ва вазифаларни аниқ бажарилишига ёрдам беради. Зеро, дарс – ўқув ишини ташкил қилишнинг асосий шакли, аммо у таълим муассасасидаги бошқа шаклллар; амлий ишлар, лаборатория машғулотлари, семинарлар, уй вазифалари, қўшимча машғулотлар, факультативлар, танлов дарслари, экскурсиялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш таълими каби таълимнинг шакллари қўшиб олиб борилса, жамият буюртмаси– баркамол инсонни тарбиялаш учун замин яратилади.

Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə