O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi


Ўқитиш жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ этишда педагогик маҳорат



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə43/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

Ўқитиш жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ этишда педагогик маҳорат.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи чақириқ ўн тўртинчи сессиясида Президент И. А. Каримов кадрлар ва уларнинг касб малакаси тўғрисида гапириб шундай деган эди: “Биз олдимизга қандай вазифа қўймайлик, қандай муаммони ечиш зарурияти туғилмасин, гап охир-оқибат, барибир кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади. Муболағасиз айтиш мумкинки, бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг келажаги, ўрнимизга кимлар келишига ёки бошқачароқ айтганда, қандай кадрлар тайёрлашимизга боғлиқ.”2
Демак, келажак бугунги мактаб партасига ўтирган, воқеликни серқирра сирларини билишга интилаётган ёшлар қўлида экан, аввало, уларни истеъдодини аниқлаш, қобилият – иқтидорини ривожлантириш, интеллектуал заковати, маънавий-ақлий салоҳиятини юксалтириш долзарб масала бўлиб ҳисобланади. Бу вазифани ҳал қилиш учун ёшларни ҳаётга, меҳнатга тайёрлашнинг янги технологияси, метод, усул, воситалардан фойдаланиш лозим бўлади. Қолаверса янгиланган таълим тизими, мазмуни учун эски қолипдаги метод, усулларни қўллаш мантиқсиз ҳисоблаш, худди одамнинг барча кийимларини янгилаш-у, оёғидаги пойафзалини йиртиқ ҳолда қолдиргандай бўлади. Хулоса шуки таълим-тарбия жараёнига янги педагогик технологияларни қўллаш зарурати майдонга келади. Буни амалга ошириш учун ўқитувчига маҳорат керак. Демак, фикримиз ўқитиш жараёнига педагогик технологияни қўллашда ўқитувчининг педагогик маҳорати хусусида бўлади. Зеро, бугунги кунда таълим – тарбия жараёнини педагогик технологиялар асосида қуриш, таълим ислоҳотларининг мактаб олдига қўйган муҳим вазифалардан биридир.
Таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш учун, аввало, ўқитувчи педагогик технология тушунчасининг моҳиятини, унинг шакллари (турлари)ни мукаммал ўзлаштирган бўлиши лозим.
Республика илмий-педагогик жамоатчилиги, хориж мамлакатлари ва МҲДлари олимларининг таъкидлашганларига “педагогик технология” тушунчаси инглизча сўз бирикмасидан олинган бўлиб, “таълим технология”си деган маънони англатади. Аммо кундалик педагогик таъминотда “Таълим технологияси” иборат эмас “Педагогик технология” ибораси кўпроқ қўлланилади. “Педагогик технология” моҳиятини изоҳлайдиган бўлсак, бу ўқитувчи(педагог)нинг таълим воситаларидан ўринли фойдаланган ҳолда ўқувчи-талабаларга белгиланган вақт, муайян шароитда тарбиявий таъсир кўрсатиб жамият учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни жадаллаштирган ҳолда сингдиришга қаратилган ижтимоий-педагог ҳодисадир. Шунга кўра педагогик технология – таълим-тарбия мақсадига эришишнинг умумий мазмунини лойиҳалаштирилган яхлит тизим асосида босқичма-босқич амалга оширишга йўналтирилган муайян метод, усул ва воситалар мажмуи деб қабул қилиш мумкин. Зеро, педагогик технологиянинг асосий муддаоси – ўқувчи шахсини ривожлаштириш ёрдамида таълим-тарбиянинг мақсадга эришишини таъминлашни назарда тутади.
Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ қилиш учун, аввало, ўқитувчи педагогик технологиялар тўғрисида билдирилган фикрларни, педагогик технологиянинг таърифларини, шаклларини, мақсадини, моҳиятини билиши ва унинг тадбиқий механизмларидан хабардор бўлиш талаб этилади.
Шуни алоҳида қайд этиб ўтамизки “Педагогик технология” мазмунини, йўналишлари(турлари) тўғрисида тўлиқ маълумот бериш ниятидан йироқмиз. Фақатгина ўқув - тарбия жараёнини педагогик технологиялар асосида қуриш учун ва уларни ўқитиш мазмунига кенг тадбиқ қилиш тўғрисида қисқа маълумот беришни лозим деб биламиз. Шунинг учун қуйида педагогик технология концепциясининг шаклланиш тарихи ва унга берилган таърифлар хусусида қисқача фикр юритамиз.
Дастлаб педагогик технологияни илмий асослаш ва ҳаётга тадбиқ этиш АҚШ олимлари томонидан йўлга қўйилди. Буни амалга оширишда АҚШ олимлари Б.Блум, Ж.Блок, А.Г.Гронлунд, Д.Кратвол, Ж.Керролл, А.Андерсонларнинг ҳиссалари катта бўлди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, олиб борган тадқиқот ишлари натижасида ўқув-тарбия вазифаларининг турли-туманлиги, таълим мазмунини ифодаловчи ўқув маълумотларнинг хилма-хиллиги, таълим олувчиларнинг ўзлаштириш имконияти, қобилияти, руҳий жараёнларнинг бир хил бўлмаслигига қарамасдан такрорланадиган педагогик циклни ўз ичига олган илғор педагогик технологиялар яратилди.
Кейинчалик Ғарб мамлакатларида таълим жараёнини ўқитишнинг техник воситалари, ёки компютерлаштиришни тадқиқ қилиш эмас балки таълим жараёнини самарадорлигини ошириш, уни оптималлаштириш, лойиҳалаштириш, ўқитиш методларининг янги авлодларини яратишга бағишланган тадқиқот ишлари амалга оширилиб, педагогик матбуот саҳифаларида ёритила бошланди. Масалан, Англияда 1967 йилда “Педагогик технология Миллий кенгаши таркиб топган ва “Педагогик-технология ва дастурли таълим”, 1970 йилда эса “Педагогик- технология” журнали чоп этила бошланган бўлса, 1971 йилда Италияда “Педагогик – технология Миллий маркази”, 1973 йилда Венгрияда “Ўқитиш технологияси Давлат марказлари” ташкил этилди. Бу марказларнинг фаолиятини ёритувчи “Педагогик – технология ” номли журнал чоп этила бошланди.3
Бу таълимотга шарқ мамлакатларидан биринчилар қаторида Япон олимлари киришдилар. Уларнинг куч-ғайратлари билан 1965 йилда “Умумяпон Педагогик Технология марказининг кенгаши” таъсис этилди ва тадқиқот натижалари “Педагог технология”, “Педагогик технология соҳасидаги тадқиқотлар” номли журналлар саҳифаларида чоп этила бошланди. Ғарб олимларининг педагогик технологиялар тўғрисидаги қарашларида репродуктив таълим ҳар қандай таълимнинг зарурий таркибий қисми сифатида қаралиб, у маълум ўқув предмети доирасида инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий тажрибасини ўзлаштириш, табиат, жамият тараққиёти қонунларини англаш билан боғлиқ ўқувчи (талабалар)да керакли билим, кўникма, малакалар асосини шакллантирадиган, кейинчалик эса продуктив (маҳсули), ижодий, тадқиқий таълим методларига ўтишга доир педагогик технологияларнинг вариантлари яратилган бўлса, бунга Япон олимлари педагогик жараённи муайян мазмунда келтириш нуқтаи назаридан ёндашишлар. Буни Т.Сакомото келтирган таърифидан келтириш мумкин. У педагогик технология тўғрисида ёзади: “Педагогик технология бу мазмунли фикр юритиш усулини педагогикага сингдириш, бошқача қилиб айтганда, педагогик жараённи муайян бир мажмуига келтиришдир”4.( Демак Т.Сакомото педагогик технологиянинг вазифаси педагогик жараённи маълум бир тизимга (мажмуга) келтириш усулларини яратиш деб билади.
Бизнинг фикримизча педагогик технологияга ўқитиш жараёнининг усули, ёки усуллар мажмуи деб қараш, ғояни ҳар томонлама ва мукаммал изоҳлай олмайди.
Шу боисдан ЮНЕСКО томонидан педагогик технологияга берилган таърифга мажмули ёндашув принципига урғу берилиб, Т.Сакомото таърифига эркин тарзда таъриф берилган. Бу таъриф педагогик технология моҳиятини, унинг дидактик жиҳатларини чукуррок ва кенгрок очиб бера олади. ЮНЕСКО томонидан берилган таърифга эътибор қаратинг: «Педагогик технология – бу билим бериш ва билимларни эгаллашда техника ва инсон ресурсларини узаро ўзвий боглиқ ҳолда кўриб, бутун таълим жараёнини лойиҳалаш (ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлаш)нинг тизимли усулидир».5
Ушбу таърифда таянч сўзлари “тизимли усул”, “мажмули ёндошув” маъносини англатиб, ўқув лойиҳасини тузишда тизимли ёндашиш лозимлигини англатади. Шунинг учун улар педагогик технологияларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Худди ана шу тизимли ёндашув, таълим мақсадларини, маълумотлар мазмунини, ўқитиш методлари ва таълим натижаларини ўзаро ҳамкорлик ҳамда алоқадорликда кўриш, баҳолаш, аниқлашни лойиҳалаштиришни назарда тутиш лозимлигига ишора қилганлиги учун ҳам, у янги педагогик технологиялар моҳиятини аниқ ёрита олади.
XX асрда Россия олимлари ҳам педагогик технологияни таълим-тарбия жараёнига қўллаш бўйича анча интилишларни амалга оширдилар ва оширмоқда. Назариялар яратилиб, унинг амалиёт йўналишларига доир рисола, ўқув қўлланма чоп этилди. В.П.Беспалконинг “Слагаемые педагогические технологии”.- М: Педагогика, 1989; Педагогика прогрессивные технологии обучения –М:1995; В.М. Монаховнинг “Аксиоматический подход к проектированиепедагогический технологии.” М: Педагогика, 1995; В.Гусевнинг “Метод проектов как частный случай интенгральной технологии обучения”. М, 1995; М.В. Кларининг “Педагогическая технология в учебном процессе”. – М: Знание,1989; П. И. Третьяков ва И. В. Сенновенскийнинг “Технология модульного обучения в школе”. –М: 1997; В. В. Юдиннинг “Педагогическая технология”. Ярославль, 1997; Е. С. Полат ва бошқаларнинг. Новые педагогические и информационные технологии в системе народного образования – М; 2001. А.П.Кукушиннинг “Педагогические технологии”. - М: Новый мир, 2004 ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу рисолаларда “Педагогик технология”, “Илғор педагогик технология”, “Янги педагогик технологиялар”га таърифлар берилиб, уларнинг моҳият-мазмуни, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, халқ таълимини ривожлантиришга қўшиши лозим бўлган самарали сифат кўрсатгичлари тўғрисида фикр юритилади ва педагогик технологиянинг ўқиш муваффақиятини кафолатлашда ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнини лойиҳалашдаги аҳамияти ҳамда хусусиятлари очиб берилади. Бу ўқитувчининг методик-технологик тайёргарлигини оширишга, албатта, ёрдам кўрсатиши табиийдир.
Илмий педагогик маълумотларнинг хабар беришича Россияда педагогик технологияга эътибор 1965 йилдан бошланди. Бунда, асосан, таълимни ишлаб чиқариш билан қўшиб бориш нуқтаи назаридан ёндашилди ва шу йили “Мактаб жиҳозлари ва УТВИТИ” маркази ташкил этилди ҳамда “Мактаб ва ишлаб чиқариш” журнали чоп этила бошланди. Шунга қадар буни рус педагоги А.С.Макаренко: “Meтодларни технологиялаштириш, бу тарбия ва ўқитиш жараёнининг қурилмасини технологиялаштиришлардан иборат”, деб тарифлаган эди.
Мазкур йуналишнинг дастлабки ҳосили айни пайтда педагогик технологиянинг пойдевори ҳамда тараққиёти махсули сифатида майдонга келган дастурлаштирилган таълим майдонга келди. Унинг асосчиларидан бири америкалик олим педагог Б.Ф.Скинернинг фикрича дастурлаштирилган таьлимда ўқув маьлумотлари унча катта бўлмаган, аммо бир-бири билан мантиқий боғланган ўқув дастурларининг муайян блокини дозаларга бўлинган ҳолда ўзлаштириш демакдир. Дастурлаштирилган таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унда ўқув мақсадлари аниқланиб, уларни қўлга киритиш кетма-кет ва изчиллик билан амалга оширилади. Натижада, ўқишнинг кетма-кетлик, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик каби дидактик принципларига амал қвилинади ва таълимда аниқликдан-ноаниқликка, оддийдан-мараккабга, осондан-қийинга коидаларига таянилади ҳамда ўқув маълумотлари дозаларга ажратилади ва ўзлаштирилади. Маълум дозадаги ўқув маълумотларининг ўзлаштирилганига ишонч ҳосил қилгач, ўқувчилар диққатига янги дозадаги ўқув маълумотларини ўрганиш ҳавола қилинади. “Дастурлаштирилган ўқитиш ўқув материалининг ўқитувчи, восита ёрдамида бошқариладиган ўзлаштиришидир”. ... дастурлаштирилган ўқув материали ўқув ахборотини бир неча унча катта бўлмаган бўлакларидан (“қаторлар”, “файллар”, “қадамлар”) иборат бўлиб,маълум кетма – кетликдатақдим этилади”.6
АҚШ мактабларида дастурлаштирилган таълим бўйича ўтказилган тажрибаларнинг дастлабки натижаларига асосланиб, америкалик педагог У.Шрамм қуйидагиларни маълум қилган эди: “Дастурлаштирилган таълим ўзига хос автоматик репетитор ҳисобланиб, у ўқувчиларни 1) мантиқий боғланган, қисқа йўллардан шундай олиб борадики, оқибатда 2)ўқувчилар деярли хато қилмайдилар, 3) ва ўқувчи шундай тўғри жавоблар берадики, 4) уларни натижани маълум қилиш билан мустаҳкамлаш имконияти яратилади ҳамда, 5)таълим мақсадини тўла амалга ошириш сари яна янги қоидаларга қадам қўйилади”7
60-йилларда дастурлаштирилган таълимга дидактик қурилманинг тартибга солинган йиғиндиси деб қаралиб, аста-секин унга тескари ҳолатда таълим дастурларини тўлиқ мазмунини англатувчи “технологиялаштириш” ёхуд технологик ёндашув тушунчаси қўлланила бошланди. “Технологик ёндашув – деб ёзади Б.Зиёмухаммедов, - ишлаб чиқаришдан олинган бўлиб, унда минглаб технологик жараёнлар лойиҳалаштирилган. Улар ишлаб чиқаришда керакли натижаларга эришиш гарови ҳисобланади. Бу технологияларни қўллаш вақтида ҳудуд ва уларнинг ижрочиси ўзгарса ҳам, керакли маҳсулот ишлаб чиқараверади.
Таълим-тарбия жараёнида ҳам шунга эришиш учун педагогик технология(бизники–Х.Б.,А.М.,Х.З.) ишлаб чиқилди”8 Ўзбекистонда бу масалани ўрганиш ва тадбиқ қилишга 1993 йилдан бошлаб, киришилди. Шу йили педагогик технологияни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишнинг назарияси ва амалиётига бағишланган анжуманлар ўтказила бошланди.
Миллий мустақиллик туфайли мамлакатимизда барча фанлар қатори педагогика фанини ҳам ривожланган демократик давлатларнинг педагогик назарияси ва амалиёти нуқтаи назаридан ўрганиш, тадбиқ қилиш учун зарурий шарт-шароитлар яратилди. Шу жумладан, мамлакатларнинг таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияларни тадбиқ қилишга доир тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва минтақага мос ҳамда хос педагогик технология назарияси, амалиётини яратишга киришилди. Оқибат натижада 1993 йилдан бошлаб республика матбуотида педагогик технологияга бағишлаб, мақолалар чоп этила бошланди.
1997 йил 29 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да ўқув-тарбиявий жараёнига илғор педагогик технологияларни тадбиқ этиш масаласи концептуал вазифа қилиб белгиланди. 1997 йилда Самарқанд давлат университетида ўтказилган “Олий таълимнинг ҳозирги долзарб муаммолари” номли олий ўқув юртлариаро илмий-методик анжуманда “Педагогик технология: концептуал таҳлил” масаласи кўтарилиб, таълим, тарбия жараёнини тахнологиялаштиришнинг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Шундан сўнг педагогик технологиянинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ қилиш республикада кенг қулоч ёйди. Унинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқишга киришилди. Натижада педагогик технологиянинг илмий-назарий ва амалий асосларини ёритувчи, таълим-тарбия жараёнини технологиялаштиришнинг моҳият – мазмунини акс эттирувчи рисолалар, ўқув қўлланмалари чоп этила бошланди. Булар сирасига Н.Ҳ. Авлиёқуловнинг Замонавий ўқитиш технологиялари. – Т.2001; М. Очиловнинг Янги педагогик технологиялар. – Қарши, “Насаф”, 2000; Б.Л. Фарберманнинг Илғор педагогик технологиялар. – Т. Фан, 2001; Б.Зиёмуҳаммедов, Ш. Абдуллаеваларнинг Илғор педагогик технологиялар: назария ва амалиёт. – Т.:Ибн Сино нашриёти, 2001; Н. Сайидахмедовнинг Янги педагогик технологиялар: назария ва амалиёт. - – Т.: Молия, 2003; Ж.Т.Йўлдошев, С.Усмоновларнинг Педагогик технология асослари. – Т.: Ўқитувчи, 2001; Н.Н. Азизхўжаеванинг Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Т.: 2006; Ў. Толипов, М. Усмонбоеваларнинг Педагогик технология: назария ва амалиёт. Монография. – Т.:Фан, 2005; Б.Хўжаев, Ш.Олимовларнинг Янги педагогик технологиялар: назария ва амалиёт. – Бухоро, “Ёқуб Довуд”, 2004; Ў.К.Толипов, М Усмонбоеваларнинг Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари. – Т.:Фан. 2006; О.Розиқов, С.Оғаев, М.Махмудов, Б.Азизовларнинг Таълим технологияси. – Т.:Ўқитувчи, 1999 ва ҳоқазоларни киритиш мумкин.
Шундай қилиб биз педагогик технологиянинг майдонга келиши ва ушбу концепциянинг ривожланиш тарихи хусусида имкониятимиз, ўрганган адабиётларимизнинг таҳлили асосида сўз юритдик. Фикримизча мазкур концепцияни янада чуқурроқ ўрганиш, улар хусусида фикр юритиш таълим-тарбия жараёнига педагогик технологияни тадбиқ этиш учун ўқитувчига катта имкониятлар яратади, унинг педагогик маҳоратини такомиллаштиришга ёрдам беради.
Энди мавжуд педагогик технологияларнинг моҳият-мазмуни хусусида тўхталиб ўтамиз.
Ҳозирги кунда педагогика назарияси ва амалиётида ўқув маълумотларини тадқиқий-ижодий, муаммоли, модулли интеграллашган (мужассамлашган) дифференциаллашган, фаол каби ўқитиш технологиялари таркиб топган бўлиб, амалда қўлланилмоқда. Улар ўқувчи-талабаларнинг индивидуал мустақил ҳамда ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлашини, йўлга қўйиб, ўқувчи-ёшларнинг мустақил билим олишларини йўлга қўйишни таъминлашга ёрдам кўрсатмоқда. Бундай технологияларни қуйидагилар ташкил қилмоқда. III.5. – жадвалга қаранг.
III.5. – жадвал. Педагогик технология турлари.


Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə