O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi


-йўл: Янги тушунча (қоида, қонун, таъриф ва ҳ.к.) ларнинг моҳиятини англатиш мақсадида яратиладиган муаммоли вазият



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə46/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

2-йўл: Янги тушунча (қоида, қонун, таъриф ва ҳ.к.) ларнинг моҳиятини англатиш мақсадида яратиладиган муаммоли вазият. Бунда ўқитувчи янги тушунча моҳиятини тўғридан тўғри ўқувчиларга тушунтирмай, унинг айрим элементларини эслатиб муаммоли вазиятни яратади. Масалан: 5 синфда она тили дарсида сўз туркумларидан “Сифат сўз туркуми” мавзуси ўрганилади. Ўқитувчи ўқувчиларни ушбу мавзу билан таништирар экан, олдинги ўрганиладиган маълумотларга мурожаат қилади ва ўқувчиларга “От” сўз туркумини ўрганиш жараёнида маълум бўлган доска, хона, дераза, кўча, ва ҳ.к. каби сўзларни доскага ёзишни таклиф қилади. Охирида ва бу сўзларга қора, кенг, баланд, қизил сўзларни кўшиб “сўз бирикмаси” тузишни тавсия қилади. Ўқувчилар доска, хона, дераза, кўча, қалам каби сўзлар “От” сўз туркумига таалуқли эканлиги ва (улар ким?, нима? сўроқларига жавоб беришни тушунтириб берадилар. Сўнгра катта доска, кенг хона, баланд дераза, тор кўча, қора қалам сўзлар доскага ёзилади ва уларга сўроқлар қўйилади. Сўроқларга берилган жавоблардан бу сўзлар предметнинг белгисини билдириши, улар Қандай? Қанақа? сўроқларга жавоб бериши ва улар “Сифат” сўз туркумига мансуб эканлигини билиб оладилар.
3-йўл: Ўқувчиларни мантиқий фикрлашга ундаши ва тадқиқотчиликка йўналтиришга, яъни фактларни қарама-қарши қўйиш, таққослаш орқали муаммоли вазиятини вужудга келтириш, мақсадида яратиладиган муаммоли вазият. Маълумки, XI-синфда умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган “Инсон ва жамият” фанидан “Марказий Осиё мутаффаккирининг инсон ва жамиятга қарашлари” мавзуси ўрганилади. Бу мавзуни чуққурроқ ва мукаммалроқ ўрганиш қўшимча манба сифатида “Буюк дарбадар Ибн Сино” матнини мустақил ўрганиш учун тавсия этилади. Матнни ўрганишдан олдин ўқувчиларга қуйидаги муаммоли саволларга берилиб, уларга жавоб бериш тавсия этилади:
I.”Ҳеч бир гуноҳсиз кишилар, тинчлик ахтариб ўз уйларини тарк этишга мажбурлар” иборасини сиз қандай тушунасиз?
2. Қандай сабабларга кўра кишилар ватанларини ташлаб кетишлари мумкин?
3. Қочоқлар муаммоси давлатни қанчалик ташвишга солади, деб ўйласиз?
4. Ватанни ташлаб кетганларнинг барчасини ватангадо дейиш мумкинми ва ҳ.к.
Юқорида қайд қилиб ўтилган муаммоли саволлар ёрдамида муаммоли вазиятни яратиш йўлларидан ташқари ҳар бир предметнинг хусусиятларидан келиб чиқиб маълумотларни синтез қилиш, символик тасвирлардан фойдаланиш: бир-бирига чоғиштириш; фанларда ўхшашликни топиш каби муаммоли вазият яратиш ҳам мавжуд.
Муаммоли ўқитиш, таълимининг энг самарали технологияларидан биридир, ундаги илмий билимлар мантиғи ўзида муаммоли вазиятлар мантиғини намойиш этади. Ўқитувчи муаммоли вазият яратади. Ўқувчини уни ечишга йўналтиради. Ечимини излашни тавсия этади. Бунинг учун ундан маҳорат, педагогик билим ҳам талаб этилади. Зеро, муаммоли ўқитишда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг кўриниши қўйидагича бўлади:




Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə