O’zbеkiston Rеspublikasi Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi



Yüklə 3,18 Mb.
səhifə47/131
tarix07.03.2023
ölçüsü3,18 Mb.
#102046
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131
махсус фан.укит.мет. тайёр МАЖМУА

Ўқитувчи

Ўқувчи

мустаҳкамлашга доир топшириқ беради;
ўзлаштирилган маълумотни амалда қўллаш бўйича топшириқ беради;

мустаҳкамлашга доир топшириқни бажаради;
ўзлаштирилган маълумотни қўллашга доир топшириқни бажаради;

Ўқув маълумотларини тезкорлик билан назорат қилиш, камчиликларни тузатишга имкон яратади ва ўзлаштирилган ўқув маълумотларининг мустаҳкамланиши, тафаккурнинг ривожланиши учун дидактик жараён вужудга келади.
Муаммоли ўқитиш технологиясини умумий ва яҳлит ҳолатда қуйидагича тасвирлаш мумкин.



Жадвалда муаммоли ўқитиш технологиясининг назарий асосларини кўриб чиқдик. Унда муаммоли таълимнинг умумий кўриниши, муаммоли вазият яратиш методикаси, унинг хусусиятлари тавсифланган. Масаланннг амалий қисмига ўтар эканмиз, ўтказилган тадқиқот хулосаларига асосланиб, олий ўқув юртларида назарий ва амалий машғулотларни муаммоли таълим технологиясини қўллаб, талабаларда фуқаролик маданиятини шакллантириш технологияси хусусида фикр юритишни лозим топдик. Чунки бу ҳол муаммоли ўқитиш технологиясининг амаблий йўналишини изоҳлаш имконини беради. Муаммоли ўқитишда:
а) илгари ўзлаштирилган ахборотлардан (маълумотлардан) етарлича фойдаланган ҳолда янги маълумотларни илмий ва амалий ечимларини топиш;
б) бу янги муаммо (мавзу) ни сабабларини воқеликдан излаб топишга интилиш;
в) маълум масала ва янги муаммо ўртасидаги зиддиятларни мавзу доирасида бўлишини таъминлаш;
г) муаммо талаба ёши, ўқув имконияти, дидактик талаблар доирасида бўлиши каби масалаларга эътибор қаратиш лозим.
Муаммоли ўқитиш асосини ташкил этилган муаммоли вазият аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим. Бизнинг тадқиқотимизда – фуқаролик маданиятини шакллантириш.
Ушбу хулосалардан келиб чиқиб, тавсияларимиз асосида Бухоро Давлат Университети “Физика, математика” бўлими 1 курс талабалари билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” фанидан, доцент Ш.О. Болтаев-нинг “Фуқаролик ва унинг Конституциявий асослари, Конституциявий ҳуқуқ, эркинлик ва божларнинг юридик таснифланиши” мавзусида ўтказган муаммолли маърузасини далил сифатда келтирамиз. Машғулот тузилмаси 3 босқичдан иборат бўлди.
1- босқич. Кириш қисми:
- мавзу, режа (вазифалар) ни эълон қилиш.
- мавзуга доир асосий ва қўшимча адабиётлар билан таништириш.
- олдинги билимларни хотирада тиклаш орқали янги мавзуни долзарблаштириш.
- ахборотли ва муаммоли саволлар қўйиш ишларини амалга ошириш.

Yüklə 3,18 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə