Jahon adabiyoti tarixi



Yüklə 2,24 Mb.
səhifə167/183
tarix11.12.2023
ölçüsü2,24 Mb.
#145732
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   183
VI ВАРИАНТ
1. Мифология жаҳон адабиётининг қайси босқичи учун гоявий-бадиий
асос бўлиб хизмат қилган?
А) Антик адабиёт учун В) Модернизм адабиёти учун С) Ўрта асрлар адабиёти учун Д) Ренессанс адабиёти учун Е) Романтизм адабиёти учун
2. Қайси асар немис халқининг қаҳрамонлик эпоси ҳисобланади?
А) «Сид ҳақида қўшиқ» В) «Роланд ҳақида қўшиқ» С) «Нибелунглар ҳақида қўшиқ» Д) «Форсайтлар ҳақида сага» Е) «Игорь жангномаси»
3. «Илиада» асарида тасвирланиши бўйича Троянинг энг машҳур паҳлавони ким эди?
А) Ахилл В) Патрокл С) Диомед Д) Гектор Е) Геракл
4. Қадимги юнон эпоси қаҳрамони Одиссей биринчи навбатда қайси
хусусияти билан ажралиб туради?
А) куч-қудрати билан В) хушсуратлиги, кўркамлиги билан С) олижаноблиги билан
Д) донолиги, тадбиркорлиги, айёрлиги билан Е) қомусий билими билан
5. Фива циюти (туркуми) афсоналари асосида яратилмаган асарни
топинг.
А) «Шоҳ Эдип» (Софокл) В) «Антигона» (Софокл)
С) «Эдип Колонда» (Софокл) Д) «Занжирбанд Прометей» (Эсхил) Е) А,В,С
6. Демосфен ва Цицерон қандай наср намояндалари?
А) бадиий наср В) тарихий наср С) риторик наср* Д) фалсафий наср Е) диний наср
7. Данте Алигьери қаламига мансуб «Янги ҳаёт» асарининг жанрини
белгиланг.
А) достон В)рисола С) қисса Д) драма Е) роман
8. Эразм Роттердамский – қайси халқ Уйғониш даври адабиётининг
вакили?
А) итальян В) инглиз С) немис Д) француз Е) нидерланд
9. «Қирол Лир» трагедиясининг сюжети қайси асардан олинган?
А) Саксон Грамматик, «Хроника» В) Сервантес, «Дон Кихот»
С) Сервантес, «Ибратли новеллалар» Д) Хелиншед, «Хроникалар»
Е) Мильтон, «Йўқотилган жаннат»
10. Шота Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» асарини
ўзбекчага ким ўгирган?
А) Чўлпон В) Ойбек С) Усмон Носир Д) Миртемир Е) Эркин Воҳидов
11. Шарқ ва Еарб адабий алоқаларининг маҳсули сифатида эътироф
этиш мумкин бўлган асарлар номи қайси қаторда келтирилган?
А) «Декамерон» (Ж.Боккаччо), «Руҳлар исёни» (Э.Воҳидов)
В) «Ғарбу Шарқ девони» (Гёте), «Форс тароналари» (С.Есенин)
С) «Ҳожимурод» (Л.Толстой), «Макр ва муҳаббат» (Ф.Шиллер)
Д) «Евгений Онегин» (А.Пушкин), «Манфред» (Байрон)
Е) «Ҳалокат» (Р.Тҳокур), «Ҳинд ихтилолчилари» (А.Фитрат)
12. Америка Қўшма Штатларининг Нобель мукофотига сазовор бўлган
адибларини топинг.
А) Мопассан, Марк Твен В) Томас Мор, Бальзак С) Диккенс, О.Генри
Д) Хемингуэй, Фолкнер Е) Драйзер, Марк Твен
13. Машҳур француз ёзувчиси Гюстав Флобернинг шоҳ асарини топинг.
А) «Евгения Гранде» В) «Бовари хоним» С) «Қизил ва қора» Д) «Сўна» Е) «Ўт»
14. Композитор Адриан Леверкюн қисмати акс этган машҳур
роман?
А) «Доктор Фаустус»* В) «Содиқ фуқаро» С) «Жан-Кристоф»
Д) «Америка фожиаси» Е) «Уста ва Маргарита»
15. «Жиноят ва жазо», «Телба», «Ака-ука Карамазовлар» романла-
рининг муаллифи?
А) Л.Толстой В) Ф.Достоевский С) И.Тургенев Д) М.Булгаков Е) А.Толстой
16. Фарзандларининг меҳр-оқибатига ишониб хонавайрон бўлган оталар
тимсоли қайси асарларда акс этган?
А) Шекспир, «Қирол Лир» В) Бальзак, «Горио ота»
С) Тургенев, «Оталар ва болалар» Д) А ва В Е) А, В, С
17. Омадсиз муҳаббат туфайли ўз жонига қасд қилган қаҳрамонни топинг.
А) Вертер («Ёш Вертернинг изтироблари»)
В) Клайд («Америка фожиаси») С) Жюльен Сорель («Қизил ва қора»)
Д) Жорж Дюруа («Азизим») Е) Вронский («Анна Каренина»)
18. Жорж Гордон Байрон қайси адабий йўналиш намояндаси эди?
А) Ренессанс В) Барокко С) Классицизм Д) Маърифатпарварлик Е) Романтизм
19. Классицизм адабий йўналишнинг асосий адабий-эстетик меъёрлари
қайси асарда ўз аксини топган?
А) Аристотель, «Поэтика» В) Данте, «Халқ тили ҳақида» С) Буало, «Поэзия санъати» Д) Гегель, «Эстетика» Е) Белинский, «Поэзиянинг тур ва жинсларга бўлиниши»
20. А.С.Пушкиннинг шеърий роман жанридаги асарини топинг.
А)«Лўлилар» В)«Капитан қизи» С)«Дубровский» Д)«Борис Годунов» Е)«Евгений Онегин»
21. Герберт Уэллс ва Жюль Верн асарлари дунё адабиётида қайсийўналишнинг нодир намуналари ҳисобланади?
А) детектив йўналишнинг В) реалистик йўналишнинг С) фалсафий йўналишнинг
Д) фантастик йўналишнинг Е) тарихий йўналишнинг
22. Жаҳон адабиётининг энг буюк ҳикоянависларини топинг.
А) Бальзак, Стендаль В) Л.Толстой, Достоевский С) Мопассан, Чехов
Д) О.Генри, Р.Тҳокур Е) С ва Д
23. Қайси адиб деярли барча эпик асарларини жамлаб, уларни «Инсон
комедияси» деган умумий ном билан атаган?
А) Бальзак В) Стендаль С) Диккенс Д) Золя Е) Флобер
24. Ф.М.Достоевский ўн йиллик Сибирь сургуни таассуротлари
асосида яратилган асарини топинг.
А) «Жиноят ва жазо» В) «Телба» С) «Ўлик уйдан мактублар»
Д) «Степанчиково қишлоги» Е) «Бечора кишилар»
25. «Форсайтлар ҳақида сага» эпопеясининг муаллифини аниқланг.
А) Эмил Золя В) Гюстав Флобер С) Теодор Драйзер Д) Жон Голсуорси
Е) Ромен Роллан
26. Иброҳим Ғафуров Мопассан қаламига мансуб йирик асарларданқайси бирини ўзбек тилига таржима қилган?
А) «Азизим» В) «Ҳаёт» С) «Монт-Ориоль» Д) «Пьер ва Жан» Е) «Дўндиқ»
27. Франц Кафканинг қайси асарида қаҳрамон Грегор Замза кўрқинчли
жониворга айланиб қолади?
А) «Қўрғон» («Замок») В) «Жараён» С) «Эврилиш» Д) «Отамга хат» Е) «Миленага хатлар»
28. Сентиментализм адабиётнинг ёрқин намунаси ҳисобланган асарни
топинг.
А) «Қароқчилар» (Шиллер) В) «Фауст» (Гёте) С) «Юлия, ёки янги Элоиза» (Жан-Жак Руссо) Д) «Сид» (Корнель) Е) «Дон Жуан» (Мольер)
29. «Дублин ҳикоялари» модернизм адабиётининг қайси вакили қаламигамансуб?
А) Ж.Жойс В) Ф.Кафка С) А.Камю Д) М.Пруст Е) Ж.-П.Сартр
30. Жаҳолат қурбони бўлган Исо Масиҳ саргузаштлари қайси қатордаги
асарларда ўзининг бадиий ифодасини топган?
А) «Телба» (Ф.Достоевский), «Евгений Онегин» (А.Пушкин)
В) «Тирилиш» (Л.Толстой), «Оқ гвардия» (М.Булгаков)
С) «Оқ кема» (Ч.Айтматов), «Ошкора қотиллик қиссаси» (Г.Маркес)
Д) «Уруш ва тинчлик» (Л.Толстой), «Горио ота» (О.Бальзак)
Е) «Уста Маргарита» (М.Булгаков), «Қиёмат» (Ч.Айтматов)
31. Кўрку камоли инсон аклу идрокини лол қолдирувчи гўзал Ремедиос
қайси асар қаҳрамони?
А) «Алвидо, қурол» В) «Евгения Гранде» С) «Уч қалб» Д) «Бахтиқаро Керри» Е) «Танҳоликнинг юз йшш»
32. «Ҳаётга муҳаббат» ҳикоясининг муаллифи?
А) О. де Бальзак В) Ж.Лондон С) Т.Драйзер Д) О.Генри Е) Ф.Кафка
33. Р.Тҳокур қайси асари учун Нобель мукофотига сазовор бўлган?
А) «Оқшом қўшиклари» В) «Хонадон ва жаҳон» С) «Гитанжали»
Д) «Ҳалокат» Е) «Нур ва соялар»
34. Нобель мукофоти совриндори М.А.Шолоховнинг фуқаролар урушидаври тасвирига бағишланган роман-эпопеясини топинг.
А) «Тинч Дон» В) «Очилган қўриқ» С) «Улар Ватан учун жанг қилдилар» Д) «Инсон тақдири» Е) «Нафрат илми»
35. Э.Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» қиссасидаги кекса балиқчичолнинг оти нима эди?
А) Себастьян В) Родриго С) Генрих Д) Эрнест Е) Сантьяго
36. Бугунги кунда ўзбек китобхонларини дунё адабиёти намуналари
билан таништирувчи асосий нашр номини топинг.
А) «Марказий Осиё маданияти» газетаси В) «Звезда Востока» журнали
С) «Сирли олам» журнали Д) «Жаҳон адабиёти» журнали Е) «Тафаккур» журнали

Yüklə 2,24 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   183




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə