Jahon adabiyoti tarixi



Yüklə 2,24 Mb.
səhifə168/183
tarix11.12.2023
ölçüsü2,24 Mb.
#145732
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   183
VII ВАРИАНТ
1. У.Шекспир қайси асарини Плутархнинг «Қиёсий таржимаи ҳол» деб
номланадиган китобидаги сюжет асосида яратган?
А) «Ромео ва Жульетта» В) «Отелло» С) «Ҳамлет» Д) «Қирол Лир» Е) «Юлий Цезарь»
2. «Ҳамлет» драматик шоирлар шоҳи бошидаги тож ўртасига қадаб
қўйилган энг порлоқ гавҳардир». Ушбу фикр кимга тегишли?
А) В.Белинский В) Н.Добролюбов С) А.Герцен Д) В.Гюго Е) Ч.Айтматов
3. «Бахтли оилалар бир-бирига ўхшаб кетади, лекин ҳар бир бахтсиз
оила ўзича бахтсиздир». Марказида хотин-қизлар образи турган қайси асар шундай гаплар билан бошланади?
А) «Бечора Лиза» (Жуковский) В) «Неточка Незванова» (Достоевский) С)«Анна Каренина» (Л.Толстой) Д)«Бовари хоним» (Флобер) Е)«Жамила» (Ч.Айтматов)
4. Француз маърифатпарварлари номлари қайд этилган жавобни
топинг.
А) Бальзак, Стендаль, Мопассан В) Корнель, Расин, Мольер С) Вольтер, Дидро, Руссо Д) Гейне, Шиллер, Гёте Е) Дефо, Свифт, Филдинг
5. Саҳнага қўйишга эмас, ўқишга мўлжалланган машҳур драматик
асарни белгиланг.
А) «Антигона» (Софокл) В) «Макбет» (Шекспир) С) «Қароқчилар» (Шиллер) Д) «Фауст» (Гёте) Е) «Борис Годунов» (Пушкин)
6. Жорж Гордон Байроннинг чинакам маънодаги шоҳ асарини топинг.
А) «Корсар» В) «Шильон асири» С) «Манфред» Д) «Дон Жуан» Е) «Чайлд-Гарольд саёҳатлари»
7. Номи ўзбекчада «Ўн куннинг юз қиссаси» деган маънони англатувчи
асарни ва унинг муаллифини топинг.
А) «Декамерон», Жованни Боккаччо В) «Манфред», Жорж Гордон Байрон С) «Фауст», Иоганн Вольфганг Гёте Д) «Макбет», Уильям Шекспир Е) «Фиеста», Эрнест Хемингуэй
8. Рашк туфайли туғилган жаҳолат оқибатида ҳаёти фожиага юз тутган
қаҳрамонлар қайси драматик асарларда акс этган?
А) «Горио ота», «Бошсиз чавандоз» В) «Сўнгги могикан», «Дубровский»
С) «Медея», «Отелло» Д) «Шоҳ Эдип», «Қирол Лир»
Е) «Қиёмат», «Танҳоликнинг юз йили»
9. Жюльен Сорель - қайси романнинг бош қаҳрамони?
А) «Горио ота» (Бальзак) В) «Қизил ва қора» (Стендаль)
С) «Америка фожиаси» (Драйзер) Д) «Ҳаёт» (Мопассан) Е) «Ўт» (Барбюс)
10. «Буюк Темурланг» трагедиясининг муаллифи ким?
А) Томас Мор В) Кристофер Марло С) Уильям Шекспир Д) Жорж Гордон Байрон Е) Михаил Шевердин
11. Ф.М.Достоевскийнинг қуйидаги беш буюк романидан қайси бири энг
олдин яратилган?
А) «Жиноят ва жазо» В) «Ўсмир» С) «Иблислар» Д) «Телба»
Е) «Ака-ука Карамазовлар»
12. Ромен Роллан қаламига мансуб асарни топинг.
А) «Жан-Кристоф» В) «Ругон-Маккарлар» С) «Доктор Фаустус» Д) «Улисс» Е) «Форсайтлар ҳақида сага»
13. Лейтенант Генри - қайси асарнинг бош қаҳрамонларидан бири?
А) «Уруш ва тинчлик» (Л.Толстой) В) «Сарсонлик-саргардошшкда» (А.Толстой)
С) «Улар Ватан учун жанг қилдилар» (М.Шолохов) Д) «Алвидо, қурол» (Э.Хемингуэй) Е) «Ўт» (А.Барбюс)
14. «Америка фожиаси» романининг муаллифи?
А)Марк Твен В)Теодор Драйзер С)Уильям Фолкнер Д)Оноре де Бальзак Е)Жек Лондон
15. Мопассаннинг «Азизим» романи қаҳрамони Жорж Дюруа қуйидаги
машҳур қаҳрамонлардан қайси бирига яқин туради?
А) қалбини Шайтонга топширган Фаустга В) рашк оловида ёнган Отеллога
С) дунё сирларини охиригача англамоқчи бўлган Ҳамлетга
Д) иши-фикри хотин-қизлар қалбини забт этиш бўлган Дон Жуанга
Е) тож-тахт ҳою ҳавасида ҳеч қандай тубанликдан қайтмайдиган Макбетга
16. 1958 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган «Доктор Живаго»асарининг муаллифи?
А) Иван Бунин В) Борис Пастернак С) Александр Солженицин
Д) Иосиф Бродский Е) Михаил Булгаков
17. XX аср адабиётининг қайси буюк асарида, инсонни жисман маҳвэтиш мумкин, лекин унинг руҳини енгиш мумкин эмас, деган ғоя илгарисурилган?
А) «Авессалом, Авессалом» (Уильям Фолкнер) В) «Мартин Иден» (Жек Лондон) С) «Танҳоликнинг юз йили» (Г.Маркес) Д) «Чол ва денгиз» (Э.Хемингуэй) Е) «Қиёмат» (Ч.Айтматов)
18. 1982 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган «Хосиятсиз соат»,
«Оқсоқолнинг кузи», «Танҳоликнинг юз йили» романларининг муаллифинитопинг.
А) Жон Голсуорси В) Уильям Фолкнер С) Габриэль Маркес
Д) Томас Манн Е) Ромен Роллан
19. Майн Риднинг «Бошсиз чавандоз» асарини табиатига кўра қандай
романлар сирасига киритиш мумкин?
А) ҳужжатли-хроникал роман В) фантастик роман С) фалсафий роман
Д) саргузашт-детектив роман Е) рицарлик романи
20. Эрнест Хемингуэйнинг Нобель мукофотига сазовор бўлган асари?
А) «Алвидо, қурол!» В) «Чол ва денгиз» С) «Фиеста»
Д) «Африканинг яшил тепаликлари» Е) «Уммондагни ороллар»
21. «Қуръонга тақлидлар» номли туркум шеърлар яратган шоир номинианикданг.
А) Гёте В) Байрон С) Пушкин Д) Лермонтов Е) Есенин
22. Ф.Шиллер қайси адабий турдаги асарлари билан шуҳрат қозонган?
А) лирик В) эпик С) драматик Д) лиро-эпик Е) дидактик
23. «Ёш Вертернинг изтироблари» асарини ўзбек тилига ким таржимақилган?
А) Жамол Камол В) Эркин Воҳидов С) Мирпўлат Мирзаев Д) Кибриё Қаҳҳорова Е) Янглиш Эгамова
24. «Янги ҳаёт» асарининг муаллифи ва жанрини аникданг.
А) Петрарка, достон В) Данте, роман С) Шекспир, драма Д) Гёте, шеър Е) Мольер, комедия
25. «Модерн» сўзининг маъноси нима?
А) ғайриодатий В) янги С)нореалистик Д) улуғ Е) ўзига хос
26. Марсель Пруст - қайси адабиётнинг вакили?
А) инглиз В) немис С) француз Д) испан Е) португал
27. Қуйидаги асарлардан қайси бирининг муаллифи бош қаҳрамони
тақдирини такрорлаган, яъни ҳаётини ўз жонига қасд қилиш билан якунлаган?
А) «Жиноят ва жазо» (Фёдор Достоевский) В) «Тирилиш» (Лев Толстой)
С) «Мартин Иден» (Жек Лондон) Д) «Жан-Кристоф» (Ромен Роллан)
Е) «Будденброклар» (Томас Манн)
28. «Ошкора қотиллик қиссаси»даги Флора Мигель ким эди?
А) Пабльо Викарионинг қайлиғи В) Педро Викарионинг қайлиги
С) Байярдо Сан Романнинг қайлиғи Д) Сантьяго Насарнинг қайлиғи
Е) Чегарачининг қайлиғи
29. Қайси асар модернизм адабиётининг энг юксак намунаси ҳисобланади?
А) «Йўқотилган вақтни излаб» (М.Пруст) В) «Жараён» (Ф.Кафка)
С) «Вабо» (А.Камю) Д) «Улисс» (Ж.Жойс) Е) «Сурон ва газаб» (У.Фолкнер)
30. Қайси ижодкор У.Шекспир асарларини бевосита инглизча матндан фойдаланган ҳолда ўзбек тилига таржима қилган?
А) А.Чўлпон В)Ғ.Ғулом С) А.Мухтор Д) Р.Бобожон Е) Ж.Камол


Yüklə 2,24 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   183




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə