Jahon adabiyoti tarixi



Yüklə 2,24 Mb.
səhifə166/183
tarix11.12.2023
ölçüsü2,24 Mb.
#145732
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   183
V ВАРИАНТ
1. Қайси асар қаҳрамонлик эпоси намунаси эмас?
А) «Нибелунглар ҳақида қўшиқ» В) «Игорь жангномаси» С) «Роланд ҳақида қўшиқ»
Д) «Занжирбанд Прометей» Е) «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон»
2. «Отелло»трагедияси учун қайси асарнинг мазмуни асос қилиб
олинган?
А) Геродот, «Тарих» В) Юлий Цезарь, «Галлия уруши хотиралари»
С) Эразм Роттердамский, «Нодонликнинг мақтови»
Д) Чинтио, «Венеция маври» Е) Саксон Грамматик, «Хроника»
3. Қирол Лир кўзи ожиз бўлса ҳам, қачон доно кишига айланади?
А) ўтказилган катта базмдан сўнг В) тож-тахти ва мол-мулкини бўлиб бергандан сўнг
С) куёви Эдмунд билан тўқнашувдан сўнг Д) куёви Глостер хонадонидаги воқеадан сўнг
Е) оғир азоб-уқубатларни бошидан кечиргандан сўнг
4. Шекспирнинг қайси қаҳрамони номи асли арабча сўздан олинган?
А) Ҳамлет В) Макбет С) Отелло Д) Кориолан Е) Юлий Цезарь
5. Данте Алигьерининг бир умрлик муҳаббатига сазовор бўлган қизнинг
номини топинг.
А) Анна Керн В) Беатриче С) Лаура Д) Шаҳина Е) Шарлотта
6. Сервантеснинг «Дон Кихот» романи қандай асарларга пародияҳисобланади?
А) қаҳрамонлик эпосларига В) рицарлик романларига
С) бульвар романларга Д) тарихий романларга Е) фалсафий рисолаларга
7. Феодализмнинг энг ривожланган даври нега «Уйғониш», «Ренессанс»каби номлар билан юритилади?
А) антик маданият қайтадан жонлантирилгани учун В) динга эътибор кучайгани учун
С) феодал муносабатларни тиклаш илгари сурилгани учун
Д) халқнинг ўтмишини улуғлаш ғояси биринчи планга чиққани учун
Е) кенг халқ оммасини уйғотиш ҳаракати бошлангани учун
8. Данте Алигьерининг лирик шеърлари қайси тўплами ёки асариданўрин олган?
А) «Янги ҳаёт» романи В) «Илоҳий комедия» достони
С) «Зиёфат» рисоласи Д) «Халқ нутқи ҳақида» рисоласи
Е) «Монархия ҳақида» рисоласи
9. Ҳаммаси бўлиб 154 та сонет яратиб, бу жанрни энг юксак чўққигаолиб чиққан ижодкорни топинг.
А) Петрарка В) Данте С) Шекспир Д) Гёте Е) Гейне
10. Ҳажвий йўналишдаги «Гаргантюа ва Пантагрюэль» асаринингмуаллифини топинг.
А) Франсуа Рабле В) Жованни Боккаччо С) Сервантес Сааведра
Д) Даниэль Дефо Е) Жонатан Свифт
11. «Такаббурлик билан ҳам меҳр-муҳаббат қозониш мумкин». ЖильВисенти, испан ёзувчиси. Бу эпиграф қайси асарни эсга солади?
А) «Жамила» (Ч.Айтматов) В) «Ошкора қотиллик қиссаси» (Габриэль Маркес)
С) «Анна Каренина» (Лев Толстой) Д) «Арсеньев ҳаёти» (Иван Бунин)
Е) «Чол ва денгиз» (Эрнест Хемингуэй)
12. XIXаср ва ундан кейинги жаҳон адабиётининг етакчи жанрини
аниқланг.
А) сонет В) трагедия (фожиа) С) роман Д) қисса Е) ҳикоя
13. «Гўзаллик дунёни қутқазади» деган фикр дуне адабиётининг қайси
буюк намояндасига тегишли?
А) Шекспир В) Гёте С) Л.Толстой Д) Достоевский Е) Шолохов
14. Қайси драматург ўз асарларини «Ҳомер базмгоҳидан тўкилиб қолган
ушоклар» деб атаган?
А) Гесиод В) Эсхил С) Софокл Д) Еврипид Е) Аристофан
15. «Магик реализм» тушунчаси қайси адабиётнинг хусусиятларини
ифодалайди?
А) халқ қаҳрамонлик эпосларининг В) қадимги юнон ёзма адабиётининг
С) Уйғониш даври адабиётининг Д) модернизм адабиётининг
Е) Лотин Америкаси замонавий адабиётининг
16. «Жаҳон адабиёти» тушунчаси илк бор қайси улуғ мутафаккиртомонидан илмий истеъмолга олиб кирилган?
А) Данте Алигьери В) Уильям Шекспир С) Иммануиль Кант
Д) Иоганн Вольфганг Гёте Е) Александр Сергеевич Пушкин
22. «Ҳамлет» фожиасидаги воқеалар қаерда рўй бериб ўтади?
А) Дапиядаги Эльсинор қалъасида В) Венеция қироли саройида
С) Англиядаги Нью-Плейс қўрғонида Д) Италия қиролликларидан бирида
Е) Нидерландиядаги қадимий қасрда
17. «Драматургия – адабиётнинг, трагедия эса драматургиянинг гултожидир» деган фикр кимга тегишли?
А) Аристотелга В) Буалога С) Герденга Д) Белинскийга Е) Гегелга
18. Роман-эпопея ҳисобланмаган асарни топинг.
А) «Уруш ва тинчлик» (Л.Толстой) В) «Тинч Дон» (М.Шолохов)
С) «Темир оқим» (А.Серафимович) Д) «Оталар ва болалар» (И.Тургенев)
Е) «Сарсонлик-саргардонликда» (А.Толстой)
19. Ғарбий Европа лирикасининг Уйғониш даврида етакчи мавқеэгаллаган жанрини аникланг.
А) ода В) элегия С) эпиграмма Д) сонет Е) канцона
20. Танқидий реализм адабиётининг қайси вакили ўзини «иқтисодфанлари доктори» деб атаган?
А) Диккенс В) Стендаль С) Бальзак Д) Чехов Е) Тургенев
21. А.Қаҳҳорнинг «Сароб» романи сюжети ва қаҳрамонларига кўражаҳон адабиётининг қайси намунасига ниҳоятда яқин туради?
А) «Мартин Иден» (Ж.Лондон) В) «Олтинчи палата» (А.Чехов)
С) «Қизил ва қора» (Стендаль) Д) «Евгений Онегин» (Пушкин)
Е) «Тирилиш» (Л.Толстой)
22. Инсоннинг нозик ҳис-туйғуларини тасвирлаш қайси адабий йўналишнинг бош хусусияти ҳисобланади?
А) барокко адабиётининг В) романтизмнинг С) сентиментализмнинг
Д) маърифатпарварликнинг Е) танқидий реализмнинг
23. Жаҳон адабиётининг энг буюк комедиографлари номи қайд этилгаи
қаторни топинг.
А) Эсхил, Софокл, Аристофан В) Шиллер, Гёте, Лафонтен
С) Аристофан, Мольер, Гоголь Д) Пушкин, Грибоедов, Гончаров
Е) Еврипид, Рабле, Чехов
24. Ўзбек адабиётининг қайси вакили ҳақида «Шекспир анъаналарининг
давомчиси», «ўзбек Шекспири» деган фикрлар айтилган?
А) А.Фитрат В) У.Носир С) М.Шайхзода Д) Ў.Умарбеков Е) А.Иброҳимов
25. Ф.М.Достоевскийнинг ўзбек тилига таржима қилинмаган асарини
топинг.
А) «Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар» В) «Жиноят ва жазо»
С) «Маъсума» Д) «Телба» Е) «Ака-ука Карамазовлар»
26. Теодор Драйзер қаламига мансуб роман?
А) «Қизил ва қора» В) «Бахтиқаро Керри» С) «Йўқотилган иллюзиялар»
Д) «Содиқ фуқаро» Е) «Будденброклар»
27. Даниэль Дефо асарини аникланг.
А) «Гулливернинг саргузаштлари» В) «Гекльберри Финнинг саргузаштлари»
С) «Том Сойернинг саргузаштлари» Д) «Ғаройиб болалар» Е) «Робинзон Крузо»
28. Л.Толстойнинг «Анна Каренина» романини ўзбек тилига моҳирона
таржима қилган ижодкор ким эди?
А) Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова В) Миртемир
С) Ваҳоб Рўзиматов Д) Мирзакалон Исмоилий Е) Мирзиёд Мирзоҳидов
29. Р.Тҳокур ҳақидаги «Улуг ҳинди» мақоласининг муаллифи ким?
А) А.Фитрат В) А.Саъдий С) А.Чўлпон Д) И.Султон Е) М.Қўшжонов
30. «Жаҳон адабиёти тарихи» фани бўйича ўзбек тилида дарслик ва қўлланмалар яратган адабиётшуносларнинг номлари ва асарларини аникданг.
А) А.Алимуҳаммедов, «Антик адабиёт тарихи» В) О.Қаюмов, «Чет эл адабиёти тарихи» С) Т.Солиҳов, «Ғарб адабиёти ҳақида суҳбатлар»
Д) И.Султон, «Жаҳон адабиёти» Е) А ва В

Yüklə 2,24 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   183




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə