"Navro 'z" bayramini о 'tkazish ssenariysi



Yüklə 47,68 Kb.
səhifə6/13
tarix16.03.2023
ölçüsü47,68 Kb.
#102616
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Navro \'z bayramini î \'tkazish ssenariysi

Бошловчи: Ассалом улуғлар меҳри зиёлар
Юраги қуёшу қалби дарёлар
Сизга ҳам азизлар дилдан эҳтиром
Қўллар кўксимизда деймиз ассалом
Ассалому-алайкум азиз зиё таратувчи мураббийлар, устозлар даврамизда файз қўшиб турган лобар қизлару-алмомиш йигитлар, мана бугун юртимизга баҳор айёми кириб келди. Азиз даври аҳли аввалом бор сизларни кириб келаётган янгиланиш, покланиш фасли бўлмиш баҳор, Наврўз айёми билан самимий қутлаймиз. Сизларга соғлиқ, бахт ва саодат, баҳорий кайфият, нафислик, гўзаллик тилаб қолган ҳолда институтимизда ташкил этилган малака ошириш курси тингловчилари томонидан тайёрланган «Кел эй Наврўзим» деб номланган байрам дастуримизни бошлашга сизлардан ижозат сўраймиз. Бугун барча курс тингловчилари ўзларининг дилрабо қўшиқлари, куйлари ва жозибали рақслари билан сизларнинг дилларингизни мафтун этишга тайёрланиб келган. Марҳамат тинглаб дам олинг азиз устозлар.

  1. Деҳқон бобо чиқиши, лапарлар, Навоий вилоят урф одатлари ва туй маросимлари. Тарих курси тингловчилари ижросида.

Жарчи: даврани бошлаб беради.
Жарчи: Хой-хой одамлар!
Боғда битган бодомлар.
Эшитмадим деманглар
Эшитганлар жилманглар
Институтга Наврўз келди!
Навоий вилоятида келин салом маросимини ўтказиш тарих курси тингловчилари иштирокида.
Бошловчи: Дўстлар! Наврўзни қутлаб, дилларни чоғ этайлик.
Байрам тантанасида дилни кенгроқ этайлик.
Наврўзни менсимаслар ерга боқиб уялсин,
Ўйнаб-кулиб ғайрилар, юрагин доғ этайлик.
Келгуси авлодимиз яйраб есун десак биз,
Мевали дарахтлардан кўп экиб боғ этайлик.
Боғ меваси неъматдур, яшилликдан ҳаво соф,
Мевасин бол, баргларин зилол-япроқ этайлик.

  1. -Қўшиқ. Фурқат ғaзали билан «Фасли навбаҳор» ижро этади мусиқа маданияти курси тингловчилари.

Севингил, эй кўнгул, охирки жисминг ичра жон келди,
Қувон, эй жони маҳзунким, ҳаёти жовидон келди.
Сафардин ул парий етти, мени маҳзунни шод этти,
Кўнгил эски ғам кетти, тан ичра жон келди.
Хирад, йиғ бу масофингни, таҳаммул, қўй газофингни,
Вараъ, тарк айла лофингни, ки ошуби жаҳон келди.
Дамеким, андин айрилдим, кўнгулни ҳамраҳи қилдим,
Бугун келди кўнгул, билдимким, ул номеҳрибон келди.
Келибтур ёшурин ул шаҳ, мени мажнун эман огаҳ,
Парий эрмас эса, бас, ваҳ, нечук кўздин ниҳон келди.
Фалак боқти фиғонимға, ажал раҳм этти жонимға.
Хазонлиғ бўстонимға гули боғи жинон келди.
Муғанний, бир навое туз, Навоий, нағмае кўргуз,
Аёқчи, томса тут тўққиз, ки Доройи жаҳон келди.

  1. -Қўшиқ: Фурқат (Ноқис) сўзи, К.Отаниёзов мусиқаси билан “Доғман” ижро этади мусиқа курси тингловчиси

Қорликлар қоядан эниб оҳиста,
Жилғалар қаҳқаҳа ураверади.
Бойчечак ҳидини таратиб аста,
Юртим узра шамол елаверади.
Қаҳратондан омон қолган майса
Дилдираб мақомлар қилаверади
Шодлиги ичига сиғмаган бола
Қоқигул, исмолоқ тераверади.

Yüklə 47,68 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə