O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti sug’urta nazariyasi va amaliyoti


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Yüklə 2,42 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə128/136
tarix24.12.2023
ölçüsü2,42 Mb.
#160683
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   136
khjfthsgdffgkudxxc

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2019 йил 17 июнь, 
505-сон 


217 
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сон 
қарорига
 
ИЛОВА
Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш 
тартиби тўғрисида 
НИЗОМ 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Низом пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси 
ҳосилини суғурталаш тартибини белгилайди. 
2. Ушбу Низом пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштирувчи барча 
тадбиркорлик субъектларига, жумладан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар ва 
кластерларга нисбатан татбиқ этилади. 
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: 
ариза 
— суғурта қилдирувчининг суғурта шартномасини тузиш истаги 
билдирилган ёзма мурожаати; 
ишчи гуруҳлар
— Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги 149-сон 
қарори
билан тасдиқланган Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича 
харажатларни кредитлаш ва топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларни амалга 
ошириш тартиби тўғрисидаги низом асосида туман ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида 
ташкил этиладиган ишчи гуруҳ; 
мониторинг 
— пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш учун ер 
майдонларининг экишга тайёргарлиги, экинлар экилиши, ривожланиши ва ҳосил йиғиб 
олиниши даврида олиб бориладиган кузатиш жараёни;
мониторинг далолатномаси
— ишчи гуруҳлар томонидан тузиладиган даврий 
ёзма ҳужжат; 
суғурталовчи
— тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга 
бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга 
ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс
суғурта даври
— суғурталовчи суғурта шартномаси амалда бўлган даврда содир 
бўлган суғурта ҳодисалари бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган давр;

Yüklə 2,42 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   136




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə