218
суғурта суммаси
— суғурта қилдирувчи ва суғурталовчининг келишувига
мувофиқ белгиланадиган пул маблағлари миқдори бўлиб,
суғурталовчи суғурта
шартномаси бўйича суғурта товонини ундан ошмаган миқдорда тўлаш мажбуриятини
олади;
суғурта таваккалчиликлари
— бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала), қурғоқчилик ва
гармсел, тупроқнинг ўта намлиги, кучли қор ёғиши, қорасовуқ, сув сатҳининг паст
бўлиши, сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини), яшин уриши, ёнғин,
зараркунандалар, пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари касалликлари;
суғурта товони
— суғурталовчи суғурта шартномасида
келишилган суғурта
ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи кўрган зарарларини суғурта суммасидан
ошмаган миқдорда тўлайдиган пул маблағлари миқдори;
суғурта шартномаси
— ёзма келишув бўлиб, унга кўра суғурталовчи келишувда
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига келишувда назарда тутилган воқеа (суғурта
ҳодисаси) содир бўлганда суғурта қилдирувчига суғурта товонини тўлаш мажбуриятини
олади;
суғурта қиймати
— суғурта қилдирувчининг бутун пахта хом ашёси ва бошоқли
дон экинлари майдонидан оладиган ҳосил қиймати;
суғурта қилдирувчи
— суғурталовчи билан тузилган
суғурта шартномасига
мувофиқ ушбу шартномада келишилган суғурта мукофотини (суғурта тўловини) тўловчи
ва суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабатларига кирувчи ҳар қандай ташкилий-
ҳуқуқий шаклдаги
тадбиркорлик субъекти;
Dostları ilə paylaş: