O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta`limi vazirligi


Узбекистон Республикаси Президенти



Yüklə 0,9 Mb.
səhifə13/93
tarix21.04.2022
ölçüsü0,9 Mb.
#85793
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   93
O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta`limi vazirligi
Ўзбекистонни рив стратегияси ФЖ 3 курс 2021 2022, Вариацион статистика Султонова М М

Узбекистон Республикаси Президенти


И. Каримов.

Тошкент шахри, 2002 йил 24 октябрь.

УБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ

УЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР СПОРТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМГАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУГРИСИДА
Узбекистон Республикаси Президентининг “Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармасини тузиш тугрисида” 2002 йил 24 октябрдаги ПФ-3154-сон Фармонини бажариш юзасидан хамда Жамгармада юкланган асосий вазифаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш максадида Вазирлар Махкамаси карор килади.


  1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, бошка хужалик бирлашмалари, банклар, халкаро, жамоат ва нохукумат ташкилотлари, хорижий компанияларнинг Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси муассислари сифатида катнашиш тугрисидаги таклифига розилик берилсин.

Ёшларнинг “Камолот” ижтимоий харакати, Узбекистон Республикаси Миллий олимпия кумитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт кумитаси, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари, Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Согликни саклаш вазирлиги, Узбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан биргаликда Жамгарма ва унинг жойлардаги таркибий булинмалари фаолиятини ташкил этишда фаол катнашсинлар.

  1. Болалар спортини ривожлантириш жамгармасининг Хомийлик кенгаши тузилсин.

Узбекистон Республикаси Президенти республика даражасида Жамгарма Хомийлик кенгашининг раиси эканлиги маълумот учун кабул килинсин.

Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида Жамгарма минаткавий филиалларининг хомийлик кенгашлари тузилсин.

Белгилаб куйилсинки, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрида Жукорги Кенгес Раиси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари тегишли равишда минтакавий филиаллар хомийлик кенгашларининг раислари хисобланадилар.

Болалар спорт иншоотларининг моддий базасини куриш буйича кабул килинган карорларнинг амалга оширилиши юзасидан

масъулият шахар ва туманлар хокимларининг тегишли уринбосарлари зиммасига юклансин.

Шахарлар ва туманлар хокимлари штатларига болалар спортининг спорт базаси шакллантирилиши ва ривожлантирилиши учун жавоб берадиган биттадан етакчи мутахассислар штати киритилсин.



  1. Куйидагилар:

  • Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси тузилмаси, унинг чекланган ходимари сони 18 кишидан иборат булган марказий аппарати тузилмаси ва минтакавий филиалларнинг намунавий тузилмаси,

  • Узбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси тугрисидаги Низом маъкуллансин.

Белгилансинки, Жамгарма аппарати ва унинг минтакавий филиаллари таъминоти Жамгарманинг уз маблаглари хисобига амалга оширилади.

  1. Жамгарманинг Хомийлик кенгашига:

  • Жамгарма олдига куйилган вазифаларни хал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини, шунингдек хорижий шериклар маблагларини жалб этишни таъминлаш,

  • болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндошувларни, шунингдек болалар спорт иншоотлари лойихаларининг намунавий, илмий асослнган негизда ишлаб чикилишини ва жорий этилишини таъминловчи аник чоратадбирларни амалга ошириш,

  • Жамгармага унинг зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустахкамлашда хар томонлама кумаклашиш,

  • Жамгарма томонидан тупланган маблаглардан максадли (йуналишлар буйича) ва конуний равишда фойдаланилиши устидан катъий назоратни таъминлаш, Жамгарма ижро этувчи директорининг ва унинг тузилмаларининг Жамгарма маблагларидан фойдаланилиши тугрисидаги хисоботни мунтазам равишда эшитиш,

  • Жамгарманинг таъсис конференциясини утказишда, уни нохукумат халкаро ташкилот сифатида белгиланган тартибда руйхатдан утказишда ва унинг тузилмалари рахбарларини тасдиклашда кумаклашиш тавсия килинсин.

  1. Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Жамгарма дирекцияси билан биргаликда Жамгарма маблагларини шакллантириш ва улардан максадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиксин ва тасдикласин.

  2. Узбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт кумитаси Жамгарма, Халк таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Согликни саклаш вазирлиги, “Давархитекткурилиш” кумитаси, Коракапогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари билан биргаликда 2005 йилгача мамлакат ахоли пунктларида болалар спорт комплексларини жойлаштириш ва ривожлантириш схемасини 2003 йил 1 январгача ишлаб чиксин хамда тасдиклаш учун такдим этсин, бунда уларнинг худудлар буйича окилона жойлаштиришни, шунингдек замонавий талабларга мувофик техника билан жихозланишини назарда тутсин.

  3. Узбекистон Республикаси “Давархитекткурилиш” кумитаси курсатиб утилган талабларга мувофик болаларнинг ижтимоий ва ёши хусусиятларини хамда болалар ва ёшларнинг жисмоний тарбия-спорт тайёргарлигига эхтиёжини, шунингдек болалар спорт комплексларнинг санитария-гигиена ва маиший шароитларига куйиладиган юксак талабларни хисобга олувчи болалар спорт комплексларининг базавий намунавий лойихалари тендер асосида ишлаб чикилишини ташкил этсин.

Жамгарма болалар спорт комплекслари базавий намунавий лойихаларининг буюртмачиси этиб белгилансин, бош лойихалаштириш ташкилоти функциялари “Давархитекткурилиш” кумитасининг “УзЛИТТИ” акциядорлик жамиятига юклансин.

Белгилансинки, экспертизадан утмаган ва “Давархитекткурилиш” кумитаси билан келишмаган болалар спорт комплексларини куриш катъий такикланади.



  1. Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимлари бир ой муддатда Жамгарманиг минтакавий филиалларни жойлаштириш, уларни уз функцияларини бажаришлари учун мебель ва зарур техника, алока воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини курсинлар.

Тошкент шахар хокимлиги Узбекистон болалар спортини ривожлантириш жамгармаси ижро этувчи дирекциясини жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.

  1. “Тошшахарйуловчитранс” уюшмаси шартнома асосида Жамгарма дирекциясини хизмат автотранспорти билан таъминласин, Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентли эса Жамгарма буюртманомасига кура Жамгарма марказий аппаратини ва унинг минтакавий филиалларини зарур алока, шу жумладан хукумат алокаси воситалари билан жихозласин.

  2. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш Узбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи уринбосари К. Тулаганов зиммасига юклансин.

Вазирлар Махкамасининг Раиси И. Каримов.

Тошкент шахри, 2002 йил 31 октябр.



Yüklə 0,9 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   93




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2022
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə