Reja: Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va madaniyat



Yüklə 356,55 Kb.
səhifə35/50
tarix21.05.2022
ölçüsü356,55 Kb.
#87507
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
Reja Madaniyatning mohiyatini bilish «Sivilizatsiya» atamasi va

Ихтиёрий диққат деб, олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад асосида ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга қаратишимизга айтилади. Одамнинг кўпчилик фаолиятлари асосан ихтиёрий диққатнинг иштироки билан амалга оширилади. Шунинг учун барча фаолият турларида, яъни ўқиш, ўйин ва меҳнат фаолиятларида ихтиёрий диққатнинг роли жуда каттадир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатга нисбатан узоқ вақт мобайнида давом этадиган диққат тури бўлиб, у зўр беришликни, яъни иродавий куч сарф қилишликни талаб этади.
Ихтиёрий диққатнинг нерв физиологик асосида мия ярим шарларининг пўстида вужудга келадиган оптимал қўзғалиш манбаи билан иккинчи сигналлар системасининг фаолияти ётади. Ихтиёрий диққатнинг юзага келишида нутқнинг роли ғоят каттадир. Чунки кўпчилик ҳолларда ҳоҳ таълим жараёнида бўлсин, ҳоҳ меҳнат жараёнида бўлсин нутқ орқали турли вазифалар қўйиш билан ихтиёрий диққат ишга солинади.
Шуни айтиш лозимки, ихтиёрий диққат ҳар доим ихтиёрсиз диққат билан алмашиниб туради. Ихтиёрий диққат вақтида одам тез чарчайди, чунки ихтиёрий диққат одамдан ҳамма вақт ирода кучини сарфлашни талаб этади. Ирода кучини сарфлаш орқали, яъни одам ўзини мажбур қилиш орқали диққатни сафарбар қилиши одамни чарчатади. Ихтиёрсиз диққатда эса ҳеч қандай ирода кучини ишга солиш талаб этилмайди. Шунинг учун ихтиёрсиз диққатда одам чарчамайди. Ана шу жиҳатдан олганда таълим ва меҳнат жараёнида ихтиёрий диққатнинг вақти-вақти билан ихтиёрсиз диққатга ўтиб туриши яхши бўлади.
Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатдан ташқари унинг яна бир алоҳида турини ихтиёрийдан сўнгги диққатни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу тушунча психологияга Н.Ф.Добринин томонидан киритилган.
Агар мақсадга қаратилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий тўпланганидаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараённинг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлса ихтиёрийдан сўнгги диққат деб тушуниш мумкин. Бу ҳолда фаолият кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, у диққатни объектга қаратиш учун сезиларли иродавий куч-ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. Шундай қилиб, ихтиёрийдан сўнгги диққат ихтиёрий диққатдан кейин намоён бўлган ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисоблаш мумкин эмас. Масалан, юқори синф ўқувчиси имтиҳонга тайёрланаётиб қийин китобни қисқача мазмунини ёзиб чиқар экан, олдинига ўзини диққат-эътиборли бўлишга, чалғимасликка мажбур қилади. Лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлади. Даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади. Ихтиёрийдан сўнгги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам барқарор қаратилиши билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли ақлий фаолиятнинг барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини асосли равишда ана шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар.


Yüklə 356,55 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə