Strategik menejment


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар



Yüklə 4,87 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə240/309
tarix30.05.2023
ölçüsü4,87 Mb.
#114441
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   309
Strategik menejment

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсиялар 
Амалий машғулотларини ташкил этиш юзасидан кафедра томонидан 
кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза 
мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар 
орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида 
талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан 
фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар 
билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва 
кўргазмали қуроллар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш 
ва бошқалар тавсия этилади.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар 
Фан бўйича лаборатория ишлари ўқув режада кўзда тутилмаган. 
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар 
Курс иши тасдиқланган ўқув режада кўзда тутилган таълим 
йўналишларида бажарилади. “Стратегик менежмент” фани бўйича курс иши 
танланган мавзу бўйича натижаларни умумий яхлитликка эга илмий ва амалий 
фикрларни акс эттирувчи лойиҳавий ишдир. Курс иши “Стратегик менежмент” 
фани ривожланишининг замонавий даражасига, иқтисодиётнинг ривожланиш 
тенденцияларига доир масалаларини акс эттиришга мос келиши керак. 
Курс иши нафақат назарий аҳамияти, мавзусининг долзарблиги ва 


350 
эришилган натижаларнинг амалиётга тадбиқи, балки унинг услубий 
тайёргарлик даражаси ҳамда расмийлаштирилишига қараб баҳоланади. Курс 
ишини ёзишнинг энг муҳим босқичи - бу қўйилган саволларнинг ўзаро назарий 
ва амалий алоқадорлигини таъминлаш. Курс ишининг таркибий тузилишини 
тўғри белгилаш талабага курс ишининг мақсади ва вазифаларини аниқ қўйиш 
ҳамда кўзланган натижага эришиш йўлларини, шунингдек, курс ишини 
тайёрлаш босқичларини тўғри танлашга имкон яратади. Курс ишининг 
таркибий тузилишини оқилона ва сифатли ишлаб чиқилиши талабага 
изланишнинг олдига қўйилган мақсад ҳамда натижаларини тўғри ифодалаш, 
фикрларни баён этиш услублари ва курс ишини тайёрлаш босқичларини 
ажратиш имконини беради. 
Курс иши талабанинг илмий жиҳатдан етуклиги ҳамда “Стратегик 
менежмент” фани бўйича чуқур билимга ва амалий кўникмага эгалигини 
намоён қилиши зарур. Курс ишида ўрганиладиган масалаларнинг назарий 
жиҳатлари, аниқланган муаммоларини, қўйилган илмий ва амалий вазифаларни 
таҳлил қилиш ҳамда муаммоларни ҳал этишни кўзлаган ҳолда бир-бирига 
мантиқий мос режа тузилади ва шу асосида ёзилади. Талаба курс иши бўйича 
изланиш натижаларини ёритишда стратегик менежментнинг ташкил 
қилишнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, чет давлатларнинг тажрибаларини 
ўзимизда орттирган амалий ютуқларни умумлаштирган ҳолда бошқарув 
сиёсатининг хусусиятларини, белгиланган муаммоларнинг ечимини топиш йўл-
йўриқларни ишлаб чиқади ва бартараф қилиш усулларини тавсия этади. 
Курс ишини ҳимоя қилишга қуйидаги умумий талаблар қўйилади: 
- ўрганилаётган муаммо бўйича мавжуд иқтисодий адабиётларни чуқур 
таҳлил қилиш; 
- курс ишида чизма ва жадвалларни муаяйн тизимга келтирилган ҳолда 
расмийлаштириш; 
- курс иши бўйича тўпланган материалларни танқидий ўрганиш; 
- таклиф ва тавсияларнинг асослаб берилиши; 
-
талаба томонидан фикрнинг кетма-кетликда, муаяйн изчилликда баён 
қилиниши; 
-
қўйилган талаблар бўйича курс ишининг расмийлаштирилиши. 
Курс иши ўқув режага кўра 5230200 – “Менежмент” (хизматлар соҳаси)
таълим йўналишида назарда тутилган. 

Yüklə 4,87 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   309




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə