“тасдиклайман”



Yüklə 379,5 Kb.
səhifə3/7
tarix31.05.2023
ölçüsü379,5 Kb.
#114529
1   2   3   4   5   6   7
Isroiljonov A.A

Мулкчилик шакли:

Маъсулияти Чекланган Жамият

Манзилгохи:

Андижон вилояти Андижон шахар

Банк реквизитлари:

«Hamkorbank» АТБ х/р: 20208000,
МФО 00083

Жамият рахбари:

ФИО

2. Лойиҳа мазмуни
Бугунги кунга келиб дунё буйлаб барча мамлакатларнинг турмуш даражасини ошириш ахолисини ижтимоий химоя килиш, мамлакат микёсида балки жахон микёсида иктисодиётни чукур ислох килиш зарурлигини ва бунда ракобатли ва соглом бозор мухитини пайдо килишда хусусий секторнинг ролини купрок эътироф этилишига ва бу оркали ишлаб чикариш, савдо ва хизмат курсатиш сохаларининг хиссасини ошириш масаласига катта эътибор бериб келинмокда. Бизнинг мустакил Ўзбекистонимиз хам мустакиллик йилларининг бошиданок мамлакатимиз иктисодиётини тургунлаштириш ва монополияга бархам бериш ва ривожланган давлатлар каби соглом ракобатли бозор иктисодиёти мухитини яратиш оркали жахон хамжамиятига қўшилишга харакат килди. Ушбу саъйи-харакатлар уз натижасини берди ва Ўзбекистон Республикасини аста-секинлик билан бутун дунё тан олмокда. Айни вактда президентимизнинг тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб қувватлаш, сиёсий ва хукукий эркинликни таъминлаш оркали мамлакатимизнинг иктисодий салохиятини ошириш йўлида қилаётган сайи-харакатлари юкоридаги фикрларимизнинг яққол мисолидир.
Мамлакатимизда сифатли ва арзон дори-дармон махсулотларига хамда сифатли, аник, мукаммал ва хамёнбоп тиббий диагностика хизматларига бўлган талаб ҳам кундан кунга ортиб бормоқда. Яна шуни айтиш мумкинки, аҳоли сонининг ортиб бориши билан бирга сифатли дори-дармон воситаларига бўлган талаб ва тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятимизга ҳам талаб юқори бўлади. Ҳозирги кунда жамиятимиз дори дармон билан чакана савдо фаолиятини Андижон шаҳарда фаолият юритиб келмокда. Шунингдек, тиббий хизматга бўлган талабдан келиб чиқиб жамиятимиз қўшимча равишда Асака туман манзилда(туман марказий шифахонаси ёнида) фаолият юритмоқда.
Бугунги кунда жамиятимизга тегишли тиббий хизмат нуқталарида компьютер томографияси (МСКТ), ТМС тиббий ускунаси – бош мия фаолиятини текшириш ва мини операцион блок ташкил қилиш орқали қўшимча тиббий хизмат турларини кўрсатишни йўлга қўйиш ва жамиятнинг тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушумларни кескин ошириш имконияти яратилади.
Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида “Aziz medical” нинг тиббий хизмат фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида асосий воситалар – тиббий ускуналар сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212-сонли “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори бўйича тақдим этилаётган имтиёзли кредит маблағлари олиш режалаштирилди. Шу мақсадда қилинган мурожаатимиз инобатга олиниб, бизнинг лойиҳамиз Ҳукумат комиссиясининг 14.10.2022 йил кунги 89-сон баёнига 3-иловасида ПҚ-212 бўйича қўшимча ресурс маблағлари ажратиш ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйҳатига бизнинг лойиҳамиз ҳам киритилди. Лойиҳамизни амалга ошириш учун ЧЭКИ «Hamkorbank» АТБ __
7 479 116 667дан кредит танига нисбатан дастлабки 2 ойлик имтиёзли давр билан 2 ой муддатга йиллик 36 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 000 000сўм кредит маблағлари олишни режалаштирилди. Янги олиниши режалаштирилаётган кредит маблағларининг таъминоти учун жамиятимизга тегишли:

  • Андижон вилояти, Андижони шахар, ______________ гаровга;

  • Андижон вилояти, Андижони шахар, ______________ гаровга;

ҳамда _______________ га тегишли бўлган қуйидаги тиббий ускуналар:

  • _____________;

  • _____________;

  • гаровга тақдим қилиниши режалаштирилган.



Лойиҳанинг умумий қиймати: (минг сўмда)



Номи

Манбаси

Суммаси

Улуши

1.

Асосий воситалар

Ўз маблағлари

3 042 159,8

32,8%

2.

Айланма маблағлари

Ўз маблағлари

1 246 009,0

13,4%

3.

Асосий воситалар

Кредит маблағлари

5 000 000,0

53,8%

ЖАМИ

9 288 168,8

100%


Yüklə 379,5 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə