1-Mavzu : Kon ishlarining mohiyati, asosiy tushunchalar va atamalar. Reja



Yüklə 5,01 Mb.
səhifə47/128
tarix30.12.2023
ölçüsü5,01 Mb.
#167087
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   128
foydali qazilma ma`ruza

Музлаган тоғ жинсини эритиш. Тоғ жинсларини эритиш пар, сув, чуқур ёки юзавий электриситгич электродлар ва юзани куйдириш ёрдамида амалга оширилади.
Чуқур электриситгичда электродлар бир-биридан 0,5–0,7 м масофада бўлган шпурларга музлаш чуқурлигигача жойлаштирилади. Электр занжири эриган тоғ жинсида қисқа туташув ҳосил қилади ва унинг эриш жараёни пастдан юқорига қараб ҳосил бҳлади. Эритишга кетган электр энергия сарфи 1 м3 тоғ жинсига 8-10 квт с ни ташкил этади.
Юзавий электр иситгичда электрод метал сетка кўринишида эритиладиган участка юзасига ётқизилади. Электр таъминоти юқори частотали генератор орқали амалга оширилади.
Пар билан эритиш ҳаво ҳарорати 0 дан паст бўлиб, бу холат узоқ давом этадиган иқлим шароитларида музлаган тоғ жинсларида қўлланилади. Пар билан эритишда ички диаметри 19-22 мм, узунлиги 1,5-3 м бўлган пўлат трубалар қўлланилади. Бу трубалар шпурларга жойлаштирилади (шпурлар орасидаги масофа 2-2,5м) ёки скважиналар бурғуланиб, бу скважиналарга пар юборилади ёки бошқа иситувчи материаллар жойлаштирилади. Эритиш давомийлиги 4-6 соатда 24-27 кг парни сарфлаб 1м3 тоғ жинсини эритиш мумкин.
Юза қисмини куйдириш ёрдамида эритиш музлаган тоғ жинси юзасида кўмир қатлами, торф ёки ўтин ёқиш орқали амалга оширилади. 1м3 тоғ жинсини эритиш учун ёқилги сарфи: 30-60 кг кўмир, 120-140 кг торф ва 0,14-0,17 м3 ўтин сарфланади.
Гидравлик усул. Тоғ жинсини қазиб олишнинг гидравлик усули тоғ жинси таркибига сув ва эритмалар жўнатишга асосланган. Шағал ва қум қазиб олиш корхоналарида гидравлик усул, сув билан ювиб олиш ёки кимёвий аралашмалар қўлланилади.
Булардан ташқари бурғулашнинг: электрогидравлик, скважинларни бурғулаш ва тоғ жинсларини кесишда (қирқишда) ультратовушларни қўллаш, портлатиб бурғулаш, плазмали бурғулаш турлари ҳам мавжуддир.
Тоғ жинсини механик усулда юмшатиш.
Ўта зич, музлаган ва ярим қояли тоғ жинсларини қазиб олишга тайёлашда турли хил юмшатувчи механик воситаларидан фойдаланилади: экскаватор чўмичи, тракторли юмшатгич ва махсус струглар.
Портлатиш усули билан юмшатишга қараганда механик усул билан юмшатишда юқори унумдорликка эришилади. Бу усул тоғ жинси қаттиқлиги f=6 гача бўлган тоғ жинсларида арзон таннархга ишларнинг бехатар олиб борилишига эришилади.
Механик усулда юмшатишнинг энг кенг тарқалган усули бу-тракторли юмшатишдир (2.1 расм). Бунда гусеницали қувватли тракторларга 1-5 тагача юмшатувчи тишлар ўрнатилади. Тоғ жинси қаттиқлиги ошган сайин юмшатувчи тишлар сони камаяди. Ярим қояли ва катта ёриқли қояли тоғ жинсларида бир тишли юмшатгичлар, кам мустаҳкамликка эга бўлган тоғ жинсларида эса, кўп тишли юмшатгичлар (уларнинг унумдорлигини ошириш мақсадида) ишлатилади. Ўткир тишларга бўлган кучланиш 250 кН гача етади. Ҳаракат пайтида бу ўткир тишлар гидравлик система ёрдамида массивга 0,5 м чуқурликкача ботиши мумкин.

Тоғ жинсининг юмшатилувчанлиги юмшатгич тишларининг ботиш чуқурлиги билан аниқланади ва массивнинг ёриқлиги ҳамда тоғ жинси мустаҳкамлиги боғлиқ бўлади.


Механик юмшатгичнинг самарадорлиги массивнинг ёриқлилигига боғлиқдир. Массив катта ёриқларга эга бўлганда, юмшатгичнинг самарадорлиги ошади. Асосий ёриқ йўналишига кўндаланг равишда юмшатилганда самарадорлик янада юқори бўлади.
Массивни юмшатиш юмшатгичнинг параллел узун юриши орқали амалга оширилади. Узун юришлар орасидаги масофа белгиланган бўлаклик ва юмшатишнинг самарадор чуқурлигини таъминлаш шарти бўйича ҳисобланади. Бунда юмшатишнинг самарадор чуқурлиги, тишнинг ботиш чуқурлигидан кам бўлади. Чуқурлигини ошириш ва кон массасининг бўлаклигини таъминлаш мақсадида қўшимча кесишган юришлар қўлланилади.
Ўта зич тоғ жинсларида юмшатгичнинг меҳнат унумдорлиги- юмшатиладиган участка узунлиги 100-300 м бўлганда 1000-1500 м3/соатгача етиши мумкин.
Юмшатиладиган учаска узунлиги 100-300м гача бўлиши мумкин. Юмшатилган тоғ жинслари булдозерлар билан штабелланади(тупланади). Тўпланган тоғ жинслари юкловчи машиналар ёки экскаваторлар билан транспорт воситаларига юкланади.


Yüklə 5,01 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   128




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə