Mavzu: pedagogika fani predmeti va vazifalari. Pedagogikaning metodologiyasi va tadqiqot metodlari


-MAVZU:PEDAGOGIK MAHORAT ASOSLARI



Yüklə 1,76 Mb.
səhifə77/80
tarix30.12.2023
ölçüsü1,76 Mb.
#165438
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Mavzu pedagogika fani predmeti va vazifalari. Pedagogikaning me

15-MAVZU:PEDAGOGIK MAHORAT ASOSLARI
РЕЖА:
1.Педагогик фаолият. Педагогик фаолият хусусиятлари, ижтимоий аҳамияти.
2. Педагогик фаолиятнинг асосий йўналишлари.
3.“Педагогик маҳорат” тушунчасининг моҳияти. Ўқитувчи маҳораитни шакллантиришга доир психологик, педагогик назариялар мазмуни ва аҳамияти.
4. Маданият ва педагогик маданият. Педагогик маҳоратнинг асосий таркибий қисмлари.
5.Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг педагогик маҳоратга эга бўлишларига қўйиладиган талаблар.

Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори бўлган баркамол авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан вояга етказиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.


Бу ишларни амалга оширишда узлуксиз таълим турлари, айниқса олий таълим ўқув муассасаларининг аҳамияти беқиёсдир. Чунки ушбу масканда таълим олаётган ҳар бир ёш йигит-қиз фақатгина у ёки бу соҳа мутахассислигига эга бўлибгина қолмай, жисмоний ва маънавий жиҳатдан камол топади, жамиятимиз ҳаётида фаол иштироқ этади. Ўзининг билими, маънавияти, маданияти билан Ўзбекистон тараққиётининг бош йўли бўлган озод ва обод Ватан учун меҳнат қилади. Албатта, бундай улкан вазифаларни амалга оширишда олий таълим ўқув юртларида ўқитиладиган «Педагогик маҳорат» фанининг аҳамияти каттадир. Чунки «Педагогик маҳорат» талаба шахсини маънавий шакллантиришда, миллий истиқлол ғоясига содоқат руҳида тарбиялашда, уларнинг маданиятини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш каби мураккаб масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш кўп жиҳатдан ўқитувчининг ғоявий эътиқоди, касбий маҳорати, билимдонлиги, маданиятига боғлиқдир. Замонавий педагог ўқувчига таъсир этиш, унинг исталлари, эътиқодини, қизиқиши ва имкониятларини шакллантира билиши керак.
Замонавий мактабларга педагог-усталар, юксак малакали ўқитувчилар ва тарбиячилар керак.



  1. Йуналтирувчи савол:

Ўқитувчига махорат керакми?
(«Маҳоратли» сўзини тушуниб олиш учун қўшимча, ёрдамчи сўзлар айтиш).

Махоратли


зукко


уста харакатчан

қобилиятли


саводли
тажрибали билимли
интилувчи
мохир билагон иқтидорли

Хулоса: Ўқитувчи ўз ишининг устаси бўлиши керак. Уста эса жуда илғор, билимдон, ёки ўз ишини моҳирлик билан бажарувчи деб ифодаланади. Демак, санаб ўтилган фазилатларга эга бўлган доимо изланишда бўлган инсонгина маҳоратга эга бўлади. Бу фазилатлар ўқитувчига «маҳоратли» «унвонини» беради.


Мавжуд билимларини фаоллаштириш: Педагогика сўзининг маъносини эсланг. (Педагогика шахс таълим-тарбияси, ҳақидаги фан Педагогика (юнонча) «пайдос» ва «аго» - бола етакламоқ маъносини англатади). Демак, бола етаклаб, таълим-тарбия бериш учун ўқитувчида маҳорат бўлиши керак экан.


Yüklə 1,76 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©genderi.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

    Ana səhifə