420
O‘quv faninig dolzarbligi va oliy kasbiy ta’limdagi o‘rni
Дори воситаларининг замонавий таҳлил усуллари фани фармация фанлари орасида
етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, унинг предмети-дори воситаларининг сифатини
назорат қилиб, тиббий мақсадларда ишлатиш учун яроклилигини белгилашнинг замонавий
усуллари ҳақида аниқ билим бериш ва кўникмалар ҳосил қилишдан иборатдир.
Фанни ўрганиш
давомида тиббий-биологик, физик-математик, кимёвий фанлар ва
фармациянинг бошқа соҳалари (фармацевтик кимё, фармакогнозия, токсикология) дори
воситалари тахлилининг замонавий аспектларига эътибор қаратилади.
Фанни ўрганиш натижасида керакли билим ва амалий кўникмаларига эга бўлган
фармацевт, МТХ талаблари асосида дори воситасини сифатига баҳо бера олиш малакасини
эгаллашдан ташқари МТХ тузиш, тахлил
усуллари билан солиштириш, технологик
жараёндаги оралиқ маҳсулотлар сифатини баҳолаш, дори воситаларининг турғунлигини
ошириш ва яроқлилик муддатини узайтириш мақсалаларини ҳам ҳал эта олади. Дори
воситаларининг сифатини назорат қилишда қўлланиладиган замонавий усуллар, уларнинг
назарий асослари ва амалий қўлланилиши, мураккаб таркибли дори воситалари
таҳлилининг ўзига хос томонлари, қўлланиладиган кимёвий ва физик-кимёвий усулларини
танлашни ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.
Маърузалар курсида фаннинг умумий ва хусусий қисмига тегишли бўлган масалалар
кўриб чиқилади. Айниқса мураккаб таркибли дори воситаларининг тахлилида
қўлланиладиган усуллар ва уларнинг амалий тамоилига кўпроқ эътибор берилади.
Лаборатория машғулотларда кўпроқ айрим олинган дори воситасини таҳлил қилиш ва
сифатини белгилаш масалалари билан шуғулланилади.
Dostları ilə paylaş: